Ўзбекистонликлар қурилиш соҳаси бўйича Сербияда ишга таклиф қилинмоқда
Сербияда қурилиш соҳаси мутахассислари — арматурачи, дурадгор, муҳандис ва операторлар учун 120 та бўш иш ўрни эълон қилинди. Ойлик маош 1000 дан 1500 еврогача бўлиб, йўл, яшаш ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Сербияда ўзбекистонлик қурувчилар учун 120 та иш ўрни мавжуд
Миграция агентлигининг Хорижда иш Телеграм каналида маълум қилинишича, қурилиш соҳасида тажрибага эга ўзбекистонлик мутахассислар Сербияда ишлашга таклиф этилмоқда.
Иш вақти душанбадан жумагача соат 7:00 дан 17:00 гача бўлиб, танланган номзодлар билан камида бир йил муддатга (узайтириш имконияти билан) меҳнат шартномаси имзоланади.
Талаб қилинадиган йўналишлар ва иш ҳақи миқдори:
* Арматурачи: 1000-1200 евро
* Бетончи: 1000-1200 евро
* Ғишт терувчи: 1000-1200 евро
* Пайвандчи: 1200-1500 евро
* Кран оператори: 1200-1500 евро
* Электрик: 1200-1500 евро
* Сантехник: 1200-1500 евро
* Дурадгор: 1000-1200 евро
* Том ёпувчи: 1000-1200 евро
* Сувоқчи: 1000-1200 евро
* Маляр: 1000-1200 евро
Номзодлар Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган муассаса дипломи ёки сертификатига ва камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Шунингдек, инглиз тилини бошланғич даражада билиш (рус тилини билиш афзаллик беради), судланмаганлик, жисмонан соғломлик ва баландликда ишлай олиш (кран операторлари учун) талаб этилади.
Иш берувчи иш визаси ва рухсатномасини расмийлаштириш, Ўзбекистондан Сербияга парвоз, аеропортдан трансфер, яшаш жойи, кунига икки маҳал овқатланиш ва тиббий суғурта харажатларини тўлиқ қоплайди.
Аризани онлайн шаклда ушбу ҳавола орқали қолдириш мумкин.
Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 20-августгача давом этади. Иш берувчи билан онлайн суҳбатлар 25-28-август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

