Дунё

Ўзбекистонлик ёшлар Сеул марказида ватанпарварлик аксиясини ўтказди

Ўзбекистон президентининг Корея Республикасига бўлажак ташрифи арафасида, Сеул шаҳрининг энг машҳур ва гавжум жойларидан бири – Кванхвамун майдонида Ўзбекистон байроғи остида ватанпарварлик аксияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ёшлар Сеул марказида ватанпарварлик аксиясини ўтказди

Тадбир Жанубий Кореяда яшаётган ватандошлар, Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги вакиллиги (“ВАЮ Кореа”) фаоллари, Ўзбекистоннинг кореялик ёш дўстлари ҳамда кореялик талабалар иштирокида ташкил этилди.

Аксияда қарийб 100 киши қатнашди. Улар 6×12 метр ўлчамдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ёйишди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат байроқларини биргаликда кўтариб, икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яқин ҳамкорликнинг рамзий ифодасини намойиш этди.

Аксиянинг асосий мақсади корейс жамоатчилиги ва Сеулдаги хорижий меҳмонлар эътиборини Ўзбекистонга қаратиш, икки халқ ўртасидаги самимий муносабатлар ва дўстлик муҳитини акс эттириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда ёшларнинг ўрнини кўрсатишдан иборат эди.

Тадбир бўлиб ўтган Кванхвамун майдони Сеул марказида жойлашган бўлиб, пойтахт аҳолиси ва хорижий сайёҳлар энг кўп борадиган жойлардан бири саналади. Майдондан ўтаётган кореяликлар ва сайёҳлар аксияни қизиқиш билан кузатиб, улкан Ўзбекистон байроғини суратга олди. Уларнинг айримлари Кванхвамун майдонида хорижий давлатнинг бундай катта ҳажмдаги байроғи билан ўтказилган тадбирни илк бор кўраётганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14-16 сентабр кунлари Сеулда бўлиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.