Ўзбекистондан Покистон портларига: янги темирйўл лойиҳаси тайёрланади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Афғонистон орқали Покистоннинг денгиз портларига чиқишни назарда тутувчи темирйўл лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишди. Уч давлатнинг транспорт соҳасига масъул вазирликлари ҳамкорлик меморандумини имзолади.

**Ўзбекистондан Покистон портларига янги темирйўл лойиҳаси тайёрланади**
«Дунё» ахборот агентлигининг Казинформ нашрига таяниб хабар беришича, ушбу ташаббус Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон — САСА йўналишини қамраб олади.
Лойиҳанинг бош мақсади Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги темирйўл боғланишларини мустаҳкамлаш, халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда савдо ва логистика имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, йўналиш орқали Покистон денгиз портларига чиқиш имконини яратиш режалаштирилмоқда.
Меморандум доирасида лойиҳанинг техник ва иқтисодий томонлари ўрганилади. Жумладан, зарур инфратузилмани ривожлантириш имкониятлари, молиялаштириш механизмлари ва лойиҳани амалга ошириш шартлари баҳоланади.
Томонлар САСА лойиҳасини батафсил ишлаб чиқиш учун махсус ищи гуруҳ тузиш масаласини ҳам муҳокама қилган.
Ташаббусда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг мавжуд темирйўл тармоқлари ҳамда транзит салоҳиятидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. БАА эса транспорт, логистика ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги тажрибаси билан жараёнда иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳозирча хабарда лойиҳанинг қиймати, қурилишни бошлаш ва якунлаш муддатлари ҳақида маълумот берилмаган. Имзоланган меморандум лойиҳани биргаликда ўрганиш ва ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

