БАА билан ҳамкорликда Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон темирйўл йўналиши ишлаб чиқилади
Қозоғистон, Ўзбекистон ва БАА Покистон портларига чиқиш имконини берувчи Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон (САСА) янги темирйўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқмоқчи. Тегишли меморандум уч мамлакат вазирликлари томонидан имзоланди.

БАА билан ҳамкорликда Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон темирйўл йўналиши ишлаб чиқилади
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Покистон денгиз портларига чиқиш имконини берадиган янги Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон (САСА) темирйўл йўналиши лойиҳасини биргаликда тайёрлашга келишиб олди.
Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати маълумотига кўра, тегишли ўзаро англашув меморандумини Ўзбекистон ва Қозоғистон Транспорт вазирликлари ҳамда БАА Энергетика ва инфратузилма вазирлиги вакиллари имзолади.
Хабарда айтилишича, САСА лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт алоқаларини кучайтириш, шунингдек, халқаро юк ташувлари, савдо, логистика ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.
Ҳужжатга мувофиқ, томонлар яқин вақт ичида техник ва иқтисодий тадқиқотлар ҳамда таҳлилий баҳолашлар ўтказиб, зарур темирйўл инфратузилмаси ва унга алоқадор обьектларни қуриш мақсадга мувофиқлигини ўрганиши керак.
Шу билан бирга, лойиҳанинг техник, иқтисодий ва молиявий жиҳатларини батафсил ишлаб чиқиш учун махсус ищи гуруҳ тузиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари ривожланган темирйўл тармоғи ва юқори транзит салоҳиятига эга бўлса, БАА томони йирик инфратузилма ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда амалга ошириш бўйича халқаро тажрибасини сафарбар этади.
Ушбу имкониятларнинг бирлашиши САСА лойиҳасини амалий босқичга олиб чиқиш ва уни амалга оширишнинг энг мақбул механизмларини белгилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил июл ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Кобулда Трансафғон темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битимни имзолаган эди.
Лойиҳа Афғонистон ҳудуди орқали ўтувчи, узунлиги 573 км бўлган темирйўл магистрали қурилишини назарда тутади ва Марказий ҳамда Жанубий Осиё мамлакатларини Покистон портларига чиқиш имконияти билан боғлайдиган асосий транспорт йўлакларидан бири сифатида қаралади.

