Ўзбекистонда йирик истеъмолчилар учун электр энергияси кундузи арзонлашади — тариф 1,5 бараварга пасайтирилади
Йирик электр энергияси истеъмолчилари учун сутка вақти бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ўзгартирилди. Соат 09:00 дан 17:00 гача 1,5 камайтирувчи коэффициент амал қилади. Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 22 сентябрдаги Фармони билан киритилган ўзгартиришларда сўз боради. Янги тартиб I тариф гуруҳи истеъмолчиларига тааллуқлидир. Унга қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган йирик саноат корхоналари ҳамда бюджет ташкилотлари киради. Илгари камайтирувчи коэффициент қўлланилган […]

Ўзбекистонда йирик истеъмолчилар учун электр энергияси кундузи арзонлашади — тариф 1,5 бараварга камайтирилади
Йирик электр энергияси истеъмолчилари учун куннинг вақтига қараб ҳисоб-китоб қилиш тартиби ўзгартирилди. Соат 09:00 дан 17:00 гача 1,5 камайтирувчи коэффициент амал қилади. Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 22 сентябрдаги Фармони билан киритилган ўзгартиришларда сўз боради.
Янги тартиб I тариф гуруҳи истеъмолчиларига татбиқ этилади. Унга қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган йирик саноат корхоналари ҳамда бюджет ташкилотлари киради.
Илгари камайтирувчи коэффициент тунда — соат 22:00 дан 06:00 гача қўлланилар эди. Эндиликда ушбу даврда электр энергияси учун тўлов умумий тариф бўйича амалга оширилади. Шу билан бирга, тиғиз соатлардаги ҳисоб-китоблар ўзгаришсиз қолади.
1 июндан бошлаб I гуруҳ истеъмолчилари учун умумий тариф ҚҚС билан бирга 1 кВт·соат учун 1 100 сўмни ташкил этади. Камайтирувчи коэффициент қўлланганда нарх 1 кВт·соат учун тахминан 733,3 сўмни ташкил қилади.

