Ўзбекистонда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан етказилган зарар учун компенсация миқдори белгиланди
Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга компенсация тўлаш тартиби тасдиқланди. Тўловлар миқдори оқибатларнинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлади, маблағлар эса айбдор ташкилотлар ёки мансабдор шахслар томонидан ўтказиб берилади. Ҳокимликлар ҳузурида жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига тўловлар қилиш учун жамғармалар ташкил этилади. Ёрдам миқдори қуйидагича бўлади: • ҳалок бўлганларнинг оилаларига — 220 млн сўмгача; • оғир жароҳат олганларга — 88 […]гача

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида етказилган зарар учун компенсация миқдори белгиланди
Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Компенсация суммаси оқибатларнинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлади, маблағлар эса айбдор ташкилотлар ёки мансабдор шахслар томонидан ўтказиб берилади.
Ҳокимликлар ҳузурида жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига тўловлар қилиш учун жамғармалар ташкил этилади.
Ёрдам миқдори қуйидагича бўлади:
• ҳалок бўлганларнинг оилаларига — 220 млн сўмгача;
• оғир жароҳат олганларга — 88 млн сўмгача;
• ўртача оғирликдаги жароҳат олганларга — 66 млн сўмгача;
• енгил жароҳат олганларга — 44 млн сўмгача.

