Маҳаллий

“Док-1 Макс” жабрланувчиларига давлат буджетидан компенсациянинг қолган 65,2 млрд сўми тўлаб берилди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ъДок-1 Максъдан жабрланган 88 нафар боланинг оиласига 80 млрд сўм компенсация тўланганини маълум қилди. Судланганлардан зарарнинг атиги 16,8 млрд сўми ундирилгани сабабли қолган 65,2 млрд сўм маблағ президент топшириғи билан давлат буджетидан қоплаб берилди.

“Док-1 Макс” жабрланувчиларига давлат буджетидан компенсациянинг қолган 65,2 млрд сўми тўлаб берилди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида зарар кўрган болалар оилаларига компенсация тўлаш бўйича расмий баёнот берди.

Унда айтилишича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатларига асосан, Мажбурий ижро бюроси томонидан 90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация ундирилиши белгиланган эди. Аммо айбдорларнинг хатланган мол-мулкини сотиш жараёни чўзилгани сабабли ҳозиргача бу маблағнинг атиги 20 фоизи, яъни 16,8 миллиард сўми тўланган.

Шу боис етказилган зарарни тўлиқ қоплаш ишларини тезлаштириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган ва давлат буджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилган.

Ҳозирга қадар 88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм тўлаб берилган. Жумладан:

Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар бартараф этилгач, қолган 2 нафар боланинг оила аъзоларига ҳам яна 2 миллиард сўм тўлиқ тўлаб берилиши қайд этилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, давлат буджетидан ажратилган 65,2 миллиард сўм маблағ айбдор шахсларнинг мол-мулкини сотишдан тушган ва улардан ундирилган маблағлар ҳисобидан республика буджетига қайтарилади.

Бундан ташқари, баёнотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли идоралар вакиллари республика тиббиёт марказлари шифокорлари билан бирга жабрланган оилалар ҳолидан хабар олаётгани айтилган. Болаларга қўшимча зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Газета манбаларига таяниб, “Док-1 Макс” жабрланувчиларига компенсациянинг қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан тўлангани ҳамда Тошкентдан борган шифокорлар ва масъуллар ногиронлик орттирган болалар ҳолидан хабар олаётгани ҳақида ёзган эди.

2024-йил апрелида апелляция суди мажлисларидан бири қолдирилганда ота-оналар судяга норозилик билдирган. Уларнинг бир нечтаси Газета мухбирига ҳам компенсация тўлаш масаласидаги суд ҳукми ижросини чўзмасликни сўраб, “Тирик болаларни асраб қолиш керак”, дея мурожаат қилган.

2024-йил январида, биринчи инстансия суди давом этаётган пайтда, Газета доридан заҳарланган бўлса-да, тергов органларининг жабрланувчилар рўйхатига киритилмай қолган Мансурбек Кемамовнинг касаллик тарихи ҳақида ёзган эди. Унда, шунингдек, боланинг отаси Сафарали Мансуровнинг ўғлини рўйхатга киритиш учун турли идораларга ёзган хатлари ҳамда тегишли мурожаатлари ҳақида баён қилинган.

Биринчи инстансия суди ҳукмида 68 нафар бола доридан вафот этгани, 18 нафари эса ногиронлик орттиргани қайд этилган. Ҳукм эълон қилинган куни журналистлар билан учрашувда ишга раислик қилган судя Мусо Юсупов жабрланувчиларнинг ҳолати юзасидан алоҳида жиноят иши мавжудлиги ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, ушбу иш судга алоҳида жиноят иши сифатида киритилишини билдирган эди.

2024-йил 18-ноябрда жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида “Док-1 Макс” иши юзасидан кейинроқ мурожаат қилган жабрланувчиларга оид суд ҳукми эълон қилинди. Унда доридан ногиронлик орттирган болалар рўйхатига яна беш нафар бола, жумладан, Мансурбек Кемамов ҳам киритилди.

2024-йил 10-октабрда Газета фарзанди доридан ногиронлик орттирган ва даволаниш харажатлари учун компенсациянинг тўлиқ тўланишини кутаётган ота-оналарнинг “Энди кимга мурожаат қилайлик, президентгами?” деган савол билан йўллаган мурожаатини эълон қилган. Унда айрим ота-оналар дорининг асоратлари туфайли фарзандларининг кўриш ва эшитиш қобилиятини йўқотгани, юра олмай қолгани, буйраги ва ошқозони жиддий зарарлангани, ҳаво совиши билан аҳволи оғирлашаётганини маълум қилган. Қолаверса, фарзандларининг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаётганини ҳам таъкидлаган.

2025-йил октабрида ҳам компенсация пулини тўлиқ ололмаган ота-оналар президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.