Ўзбекистонда судлар зўравонликка оид 2 018 та ишни кўриб чиқди
Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон судлари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ 1 215 та жиноят иши бўйича айблов ҳукмларини чиқарди.

Ўзбекистонда судлар зўравонликка оид 2 018 та ишни кўриб чиқди
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон судлари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 2 018 та жиноят ишини кўриб чиқди. Олий суд маълумотларига кўра, ушбу ишлар бўйича 2 480 киши жавобгарликка тортилган.
1 215 та иш бўйича 1 624 кишига нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган.
Судланганларнинг 84 нафари 18 ёшга тўлмаганлар, 597 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача, 893 нафари 31 ёшдан 60 ёшгача ва 50 нафари 60 ёшдан ошганлардир. Судланганларнинг 1 165 нафари ишсизлар бўлган.
Январь—июнь ойларида зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича жабрланувчи деб топилган аёллар сони 2 146 нафарни ташкил этди.
Улардан 581 нафари 18 ёшга тўлмаганлар, 654 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача, 870 нафари 31 ёшдан 60 ёшгача ва 41 нафари 60 ёшдан ошган аёллардир.
Олий суд томонидан тақдим этилган маълумотлар Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг умумий сонини эмас, балки биринчи ярим йилликда судлар томонидан кўриб чиқилган жиноят ишлари сонини кўрсатади.

