Ўзбекистонда Корея компаниялари билан лойиҳалар ишга туширилди ва бошланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми доирасида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Тошкентда Кимёвий технологиялар маркази ўз фаолиятини бошлади. Жиззах вилоятида Kia Sonet Prime автомобиллари ва кузов панеллари ишлаб чиқариш, Фарғона вилоятида — электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Наманганда эса […]

Ўзбекистонда кореялик шериклар билан биргаликда янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қуришни бошлаш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми доирасида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкентда Кимёвий технологиялар маркази ўз фаолиятини бошлади. Жиззах вилоятида Kia Sonet Prime автомобиллари ва кузов панелларини ишлаб чиқариш, Фарғона вилоятида электротехника маҳсулотлари, Наманган вилоятида эса полимер буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Пойтахтда, шунингдек, Миллий онкология маркази, олий тиббиёт ўқув юрти ҳамда роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши бошланди.
Янги лойиҳалар саноат, автомобильсозлик, тиббиёт, таълим, робототехника ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қамраб олиб, Ўзбекистон-Корея инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини кенгайтиради.

