Иқтисодиёт

Корея компанияси Ўзбекистонда роботлар ишлаб чиқариладиган завод қурилишига 100 млн доллар сарфлайди

Корея компанияси Ўзбекистонда роботлар ишлаб чиқариладиган завод қурилишига 100 млн доллар йўналтиради

Кореянинг роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи РОБОТИС компанияси Ўзбекистонга қарийб 100 миллион доллар сармоя киритиб, роботлар ишлаб чиқарадиган завод барпо этмоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Ён “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таҳлилнома” дастурига берган интервюсида маълум қилди.

“Ишончим комилки, келажакда сунъий интеллект, фармацевтика, биотехнология ва бошқа шу каби истиқболли, юқори технологияли соҳаларда бундан-да кўпроқ қўшма лойиҳалар амалга оширилади”, деди у Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигидаги лойиҳалар ҳақида гапирар экан.

1999-йилда ташкил этилган Жанубий Кореянинг РОБОТИС компанияси автоном робототехника йўналишида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг технологияларидан Амазон, Мисрософт, Аппле, НАСА, Гоогле, Самсунг ва БМВ каби дунёга машҳур гигантлар кенг фойдаланиб келмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Янги авлод” махсус саноат зонасида ушбу компания томонидан гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилишига 2026-йил июн ойида старт берилганди. Лойиҳа доирасида мингдан ортиқ малакали иш ўрни яратилиши, шунингдек, илғор хорижий технологиялар ва тажрибалар трансфери йўлга қўйилиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Жиззахдаги Киа автомобил заводи ўз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтираётганини, Янги Тошкент халқаро аеропорти қурилиши лойиҳасида Инчеон Интернатионал Аирпорт асосий ҳамкор сифатида иштирок этаётганини, Кореяда ишлаб чиқарилган Жалолиддин Мангуберди тез юрар поездлари ҳаракати йўлга қўйилганини қайд этиб ўтди. Элчи анъанавий соҳаларга сармоялар оқими ўсишда давом этишини таъкидлади.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида Корея билан алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатган ягона мамлакат бўлиб, Вон До Ён Корея учун Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

“Корея Республикаси ўнлаб давлатлар билан эмас, балки бор-йўғи тўртта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон Республикаси билан алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатган. Бу Кореянинг Ўзбекистон билан алоқаларга нақадар катта аҳамият қаратишидан далолат беради. Корея—Ўзбекистон муносабатларининг ўзига хослиги, аввало, мамлакатларимиз бир-бирига ишончи ва самимий муносабатидир”, деди элчи.

Унинг қайд этишича, ҳозирги кунда 100 мингга яқин Ўзбекистон Республикаси фуқароси Кореяда иш ёки ўқиш мақсади билан бўлиб турибди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонга ташриф буюраётган корейслар сони ҳам сезиларли даражада ортди. Муносабатларнинг ўзига хос табиати икки мамлакат иқтисодиётининг хусусиятлари билан ҳам боғлиқ. Корея юксак технологик тараққиёт даражасига эга бўлса, Ўзбекистон нафақат бой табиий ресурсларга, балки кўп сонли ёш, малакали кадрларга ҳам эга. Мамлакатлар ўзаро манфаатдорлик асосида биргаликда ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.