Ўзбекистонда комплаенс-хизматлари материалларни тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириши мумкин бўлади
Ўзбекистонда давлат органлари ва давлат иштирокидаги компанияларда ички назорат ва комплаенс-назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Бундай бўлинмалар ташкилотлар ичида коррупцияга қарши талабларга риоя этилиши ва коррупция хавф-хатарларини аниқлаш учун жавобгардир. Ҳужжат уларнинг иш тартиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари очиқ ва шаффоф танлов натижаларига кўра тайинланади. Комплаенс-назорат хизматлари учун […]

Ўзбекистонда комплаенс-хизматлари материалларни тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш ҳуқуқига эга бўлади
Ўзбекистонда давлат органлари ва давлат иштирокидаги компанияларда ички назорат тузилмалари ҳамда комплаенс-хизматлари фаолиятини тартибга солувчи намунавий низом тасдиқланди. Ушбу тузилмалар ташкилотлар ичида коррупцияга қарши курашиш талабларига риоя этилиши ва коррупция хавф-хатарларини аниқлаш учун жавобгардир.
Ҳужжатда уларнинг фаолият тартиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Бундай тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари очиқ ва шаффоф танлов натижаларига кўра тайинланади.
Комплаенс-хизматлари учун алоҳида электрон платформа яратилади. Унда ходимлар реестри юритилади, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар эълон қилинади ва аноним сўровномалар ўтказилади. Уларнинг натижалари жамоатчилик учун очиқ бўлади.
Агар давлат органи ёки ташкилоти раҳбари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, тузилма Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати билан келишилган ҳолда материалларни тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, комплаенс-хизматлари раҳбарнинг кадрлар ва молиявий масалалардаги ваколатларини вақтинчалик чеклашни ёки уни ўз вазифаларини бажаришдан четлатишни таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ички назорат тузилмалари ходимларига давлат ҳимояси, жумладан, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кафолатланади.

