Давлат ташкилотларининг коррупсияга қарши назорат тузилмалари тартибга солинмоқда
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс

Давлат ташкилотларида коррупсияга қарши назорат тузилмалари тартибга келтирилди
Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ҳамда коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тартибга солинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари, функсиялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилмоқда.
Унга кўра:
- ички назорат тузилмалари коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, коррупсияга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради;
- ички назорат тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Коррупсияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан биргаликда амалга оширилади;
- ички назорат тузилмалари хизмат, бўлинма кўринишида ташкил этилади ёхуд лавозимдан иборат бўлади;
- ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан олий маълумот, иш стажи ҳамда коррупсияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш каби минимал талаблар белгиланади;
- КПИ ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига нисбатан қўлланилмайди, КПИ дан келиб чиқадиган устамалар максимал миқдорда татбиқ этилади, КПИ ни пасайтириш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
- ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади ва улар ҳуқуқий ҳамда ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади.

