Маҳаллий

Ўзбекистонда комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш хизматлари фаолиятига доир талаблар белгиланди

Ўзбекистонда комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш ички назорат тузилмалари фаолиятига доир талаблар белгиланди

Ўзбекистонда давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган компанияларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг ягона тартиби жорий этилди.

Бундай тузилмалар коррупциявий хавф-хатарларни аниқлайди, қонунбузарликларнинг олдини олади ва манфаатлар тўқнашувини назорат қилади. Улар алоҳида хизмат, бўлим ёки алоҳида лавозим сифатида фаолият юритиши мумкин.

Ходимлар учун маълумот, иш стажи ва махсус тайёргарлик бўйича талаблар белгиланди. Уларга нисбатан одатий KPI тизими қўлланилмайди, у билан боғлиқ устамалар эса максимал миқдорда тўланиши керак. Ходимларга, шунингдек, давлат томонидан ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кафолатланади.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг комплаенс хизмати муқаддам жиноят содир этган 29 нафар ходимга оид маълумотларни текширган. Таҳлил натижаларига кўра, икки нафар ходим ишдан бўшатилган, яна бири бошқа лавозимга ўтказилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.