Ўзбекистонда китоб ўқиганлик учун армиядаги муддатли ҳарбий хизматни қисқартириш таклиф этилди
Ўзбекистонда китобхонлик бўйича республика танловида юқори натижаларни кўрсатган чақирилувчилар учун муддатли ҳарбий хизмат муддати бир ойга қисқартирилиши мумкин. Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Депутатларнинг фикрича, ушбу чора ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонликни оммалаштириш ва уларнинг адабиётга бўлган қизиқишини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ташаббус интеллектуал ривожланишга қаратилган […]

Ўзбекистонда китоб ўқигани учун армиядаги муддатли хизмат муддатини қисқартириш таклиф этилди
Китобхонлик бўйича республика танловида юқори натижаларни кўрсатган чақирилувчилар учун Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизмат муддати бир ойга қисқартирилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилишди.
Депутатларнинг фикрича, бундай чора ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонликни оммалаштириш ва уларнинг адабиётга бўлган қизиқишини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ташаббус чақирилувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий олий ўқув юртларининг учувчилик мутахассислигини олган битирувчилари билан янги контрактлар тузиш имконияти ҳам назарда тутилган. Бу мамлакат ҳарбий авиациясини ривожлантириш учун малакали мутахассисларни жалб этиш имконини беради.
Олдинроқ Ўзбекистонда китоб ўқигани учун озодликдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тартиби тасдиқланган эди. Ўқилган ҳар бир китоб учун жазо муддати уч кунга, лекин йилига 30 кундан ошмаган миқдорда камайтирилиши мумкин. Ўқилган адабиётларни махсус комиссиялар текширади.

