Маҳаллий

Китобхон аскарнинг хизмат муддати бир ойга қисқартирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш, малакали

Китобхон аскарнинг хизмат муддати бир ойга қисқартирилиши мумкин

Парламент Қуйи палатаси мажлисида «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш, малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган.

Ҳужжат билан олий ҳарбий таълим муассасалари, шунингдек, хорижий олий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги бўйича битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, республика китобхонлик танловида юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини бир ойга қисқартиришни назарда тутувчи қўшимча киритиш кўзда тутилган.

Муҳокама чоғида таъкидланганидек, ушбу рағбатлантириш чораси ҳарбий хизматчилар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.