Ўзбекистонда кино ишлаб чиқаришга сунъий интеллектни жорий этишмоқчи

Ўзбекистонда кино ишлаб чиқариш соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ниятидалар. Ушбу соҳада ҳамкорлик дастурини бир ой муддатда тайёрлаш топширилди, деб хабар берди президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни киносаноат вакиллари билан учрашувда.
Дастурда янги таълим курсларини ишлаб чиқиш, мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг хорижда малакасини ошириш назарда тутилиши керак.
Ташаббуснинг бошқа тафсилотлари, шу жумладан фильмлар яратишда айнан қайси СИ технологияларидан фойдаланиш режалаштирилаётгани ва уларни жорий этиш қандай молиялаштирилиши ҳозирча очиқланмаган.

