Маҳаллий

Ўзбекистонда ишхонадаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишлар бўйича шикоят қилиш портали ишга туширилади

Ўзбекистонда ходимларни иш жойидаги босим, зўравонлик, камситиш ва шилқимликдан ҳимоя қилишга қаратилган «Хавфсиз ва ҳурматли иш муҳити» дастури босқичма-босқич жорий этилади. Бунинг учун 2026 йил 1 декабргача махсус онлайн-портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Дастур давлат органларида, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа корхона ва муассасаларда амал қилади.

Янги портал ёрдамида ходимлар иш жойидаги босим, зўравонлик ва камситиш ҳолатлари ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади. Агар шикоят раҳбар ёки масъул ходимга тегишли бўлса, у автоматик равишда юқори турувчи ташкилотга юборилади.

Порталда мурожаатлар рўйхатга олинади, далиллар тўпланади ва текширув натижалари сақланади. Аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ўчириб ташлашга йўл қўйилмайди.

Агар мурожаатда жиноят аломатлари аниқланса, тегишли маълумотлар «112» хизмати орқали ваколатли органларга тақдим этилади.

Бундан ташқари, ташкилотларнинг ички қоидаларига жинсий ва жисмоний зўравонлик, шунингдек, шилқимлик меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши ҳақидаги нормаларни киритиш тавсия этилади. Ходимга шикоят қилгани учун босим ўтказиш, руҳий таъсир кўрсатиш ва уни таъқиб қилишни меҳнат интизомини бузиш қаторига киритиш таклиф этилмоқда.

Самарадорликни бошқариш агентлиги портал орқали ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга эришиш ваколатига эга бўлади.

, давлат тузилмаларининг 2,4 мингдан ортиқ ходими фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйган қоидабузарликлари учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлди. Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган текширувлар якунларига кўра, 151 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилди, яна 800 дан ортиғига ҳайфсан берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.