Маҳаллий

Миллий гвардияга хизматга кириш истагида бўлганлар учун янги қулайлик эълон қилинди

Эндиликда бунинг учун my.gov.уз портали орқали масофадан туриб онлайн ариза топшириш мумкин

Миллий гвардияга хизматга кириш истагидагилар учун янги қулайлик ҳақида маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибида контракт асосида ҳарбий хизматни ўташ ёки махсус унвонли ходимлар лавозимига ишга киришни хоҳловчи фуқаролар учун қулай имконият яратилди. Эндиликда бунинг учун my.gov.уз портали орқали масофадан туриб онлайн ариза юбориш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.уз порталида авторизациядан ўтиб, тегишли сўровномани тўлдириш керак. Шундан кейин Миллий гвардиянинг масъул ходимлари маълумотларни кўриб чиқади ва номзодни саралаш босқичларига йўналтиради.

Мурожаатлар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади ва саралаш тадбирларига рухсат берилгани ёки рад этилгани ҳақида билдиришнома юборилади. Дастлабки ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар белгиланган манзилда амалий ва жисмоний синовлардан ўтадилар.

Ариза топшириш жараёнида яшаш жойидаги поликлиникадан соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотнома, шунингдек, мавжуд бўлса, спорт соҳасидаги ютуқлар, хорижий тилларни билиш даражаси, ИТ курслари ва «Ватанпарвар» ташкилоти сертификатлари талаб этилади.

Мазкур хизмат мутлақо бепул бўлиб, фуқаролар вақтини тежаган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ариза юборишлари мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.