Маҳаллий

Ўзбекистонда илк бор СИ-робот ёрдамида чаноқ-сон бўғимида операция ўтказилди. Видео

Ўзбекистонда илк бор СИ-робот ёрдамида чаноқ-сон бўғимида операция ўтказилди. Видео

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказида сунъий интеллектга асосланган робот-ассистент ёрдамида чаноқ-сон бўғимини алмаштириш бўйича мураккаб операция амалга оширилди. Жарроҳлик амалиёти жараёнини мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган шифокорлар онлайн тарзда кузатиб боришди.

Робот жарроҳларга операцияларни юқори аниқликда ўтказишга ёрдам беради. Амалиёт бошлангунга қадар тизим беморнинг компьютер томографияси маълумотларини таҳлил қилади ва операциянинг виртуал режасини тузади. Жароҳлик жараёнида у шифокорга жуда аниқ ҳаракатларни бажаришда ва протезни керакли бурчак остида ўрнатишда ёрдам берди, бу айниқса бўғимнинг мураккаб деформацияларида жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, роботлаштирилган технологиялар операция давомийлигини қисқартириш, асоратлар хавфини камайтириш ва жарроҳлик амалиётидан сўнг беморнинг тикланишини тезлаштириш имконини беради.

Операцияда Хитойдан келган мутахассислар ҳам иштирок этишди. Хорижлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик ўзбекистонлик шифокорларга тажриба алмашиш ва замонавий даволаш усулларини ўзлаштириш имкониятини беради.

Онлайн-трансляция туфайли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган мутахассислар жарроҳларнинг ишини кузатиш, ҳар бир босқични ўрганиш ва ҳамкасбларининг тажрибасини ўзлаштириш имконига эга бўлишди.

Келажакда СИ-робот ёрдамидаги бундай операцияларни марказнинг ҳудудий филиалларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистонда роботлаштирилган технологиялар қўлланилган эди: Республика нейрохирургия марказида робот-ассистент ва навигация тизимидан фойдаланган ҳолда эпилепсиянинг оғир шакли билан оғриган олти ойлик чақалоқ муваффақиятли операция қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.