Маҳаллий

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли сони 1,5 миллионгача камайди - Президент

2026-йил бошида республикада камбағаллик даражаси 5,8 фоиз бўлиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафар эди. Ҳозир бу кўрсаткич 1,5 миллион нафарни ташкил этмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Президент бугунги йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувларни эълон қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда муҳтож аҳоли сони 1,5 миллионга тушди – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни камайтириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йил бошида республикада камбағаллик даражаси 5,8 фоизга тушиб, муҳтож аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафарни ташкил этган. Ҳозирда бу кўрсаткич 1,5 миллион нафарга етган.

Ишни тўғри ташкил этган 49 та туман ва 3429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айланаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга, қолган 159 та туман ва шаҳар ҳамда 5536 та маҳалладаги масъулларнинг фаолиятида натижа етарли эмаслиги танқид қилинди.

Президент барча ҳудудларга бир хил ваколат, ресурс ва имкониятлар берилганини таъкидлаб, улардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Йиғилишда жойларда натижа бўлмаётганининг асосий сабаблари таҳлил қилинди.

“Маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар вилоят, туман, шаҳар ва маҳалладаги ходимларга қабул қилинган қарорларни қандай ижро этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бермаётгани қайд этилди.

Айрим раҳбарлар яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиш ва “еттилик” фаолиятига холис баҳо беришни билмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ва маҳаллада камбағаллик ҳамда ишсизликка масъул ходимларда ҳадик борлиги, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаётгани танқид қилинди.

Камбағалликни қисқартириш бўйича 50 йиллик тажрибага эга Хитой ҳам замон талабидан келиб чиқиб, қуйи тизимга доимий равишда аниқ кўрсатмалар бериб бориши таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.