Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМ очиқланди
Ўзбекистонда 2026-йилги қабул жараёнларида абитуриентлар орасида энг кўп талаб бўлган олий таълим ташкилотлари ва таълим йўналишлари маълум қилинди. Танловда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети етакчилик қилган.

Ўзбекистонда абитуриентлар орасида энг машҳур бўлган олий таълим муассасалари аниқланди. Вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда учта университет талабгорлар томонидан энг кўп танланган.
Ушбу рўйхатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, абитуриентлар энг кўп қизиқиш билдирган таълим йўналишлари ҳам эълон қилинди. Булар орасида "Даволаш иши", "Иқтисодиёт" ҳамда "Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили" йўналишлари алоҳида ажралиб туради.
Жорий йилги қабул натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўқишга кириш учун ўртача ўтиш бали 134,6 баллни ташкил этган. Тўлов-контракт асосида ўқишга кириш учун эса ўртача ўтиш бали 93,7 баллни ташкил қилган.

