ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ТАИЛАНДДАГИ APMC 2026 ТУРНИРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ
PMC (Asia-Pacific Motorsport Championship) — Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) шафелигида ўтказиладиган автоспорт бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатидир. 13 нафар спортчи автоспорт бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионати — Asia-Pacific Motorsport Championship (APMC) 2026 нинг бешта дисциплинасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Мусобақалар 23–25 октябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳридаги Bira Circuit автодромида бўлиб ўтади. Чемпионат ташкилотчиси Таиланд Қироллик автомобиль ассоциацияси (RAAT) ҳисобланади. Дастур […]

**Ўзбекистон терма жамоаси Таиланддаги APMC 2026 мусобақасида иштирок этади**
13 нафар спортчи Таиланднинг Паттайя шаҳридаги Bira Circuit автодромида 23–25 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Автоспорт бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида — Asia-Pacific Motorsport Championship (APMC) 2026 бешта дисциплинада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Чемпионат ташкилотчиси Таиланд Қироллик автомобиль ассоциацияси (RAAT) ҳисобланади. Мусобақа дастуридан олтита дисциплина ўрин олган. Ўзбекистон терма жамоаси уларнинг бештасида: картинг-слалом (Karting Slalom), чидамлилик бўйича картинг (Karting Endurance), автомобиль джимханаси (Auto Gymkhana), автокросс (Autocross) ва киберавтоспортда (E-Sports) иштирок этади.
**Картинг-слалом (Картинг Слалом):**
Кадетлар — Алихан Бахранов.
Юниорлар — Анвар Махмудов ва Арсений Глова.
Катталар категорияси — Камолиддин Нажмиддинов ва Самина Ахмаджонова.
**Чидамлилик бўйича картинг (Karting Endurance):** Ли Сен Ман ва Жамолиддин Нажмиддинов.
**Автомобиль джимханаси (Auto Gymkhana):** Сабина Юсупова, Олим Ахмаджанов, Отабек Мадалиев ва Дильшод Юсупов.
**Автокросс (Autocross):** Фаррух Урунов.
**Киберавтоспорт (E-Sports):** Артур Караулов.
Ўзбекистон терма жамоаси учун бу APMCдаги учинчи иштирок бўлади. 2023 йилда Малайзиянинг Sepang International Circuit автодромида ўтказилган биринчи чемпионатда Ясмина Эгамбердиева Karting Slalom Cup дисциплинасида мамлакатга биринчи кумуш медиални олиб келган эди.
2025 йилда Шри-Ланкадаги SpeedBay Circuit трассасида жамоа медаль жамғармасига иккита бронза мукофотини қўшди. Жуфтлик категориясида Ли Сен Ман ва Амир Хамраев Karting Endurance мусобақасида, шунингдек Владислав Ким Karting Slalom (Cadet) дисциплинасида совриндор бўлишди.
APMC минтақа мамлакатлари спортчиларини бирлаштиради, автоспортни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

