Спорт

Аичи-Нагоя-2026. Ўткирбек Жўраев Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Аичи-Нагоя-2026. Ўткирбек Жўраев Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси учун бугунги кун жуда сермаҳсул кечмоқда.

Академик эшкак эшиш, каное ва байдарка, шунингдек, ўқ отиш мусобақаларида қатнашган ўзбекистонлик спортчилар бугун совриндорлар сафидан жой олган эди. Энди уларга спорт гимнастикаси ва қиличбозлик вакиллари ҳам қўшилди.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ўткирбек Жўраев олтин медални қўлга киритди.

Дастакли от машқида қатнашган юртдошимиз 14.733 балл билан энг яхши натижани қайд этди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова эса финалда икки карра жаҳон чемпиони, япониялик Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 25 тага етди: 5 та олтин, 12 та кумуш, 8 та бронза.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.