Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида тўртта бронзани қўлга киритди
Аичи–Нагоя–2026 Осиё ўйинларида 23-сентабр Ўзбекистон учун тўртта бронза билан якунланди. Делегация жами 10 та медал билан норасмий умумжамоа ҳисобида 14-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида тўртта бронза медалини қўлга киритди
Японияда давом этаётган Аичи–Нагоя–2026 Осиё ўйинларида 23-сентабр куни Ўзбекистон делегацияси 4 та бронза медалига сазовор бўлди.
**Қиличбозлик**
Рапира бўйича аёллар беллашувларида Полина Волобуева яримфиналгача етиб бориб, бронза медалини қўлга киритди.
**Ушу**
Санда дастурининг -56 кг вазн тоифасида Сайдулло Абдурашидов яримфиналда Хитой вакилига ютқазиб, бронза медалини олди.
-75 кг вазн тоифасида қатнашган Дониёр Турғунбоев ҳам яримфиналгача етиб борди. У финал йўлланмаси учун кечган жангда Эрон вакилига мағлуб бўлиб, бронза медалига эга чиқди.
**Киберспортда тарихий натижа**
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинлари тарихида илк бор киберспортда медал қўлга киритди. Футбол дастурида қатнашган Абубакр Иминжанов ва Фарруҳ Мирҳамидов яримфиналгача етиб бориб, бронза медали билан тақдирланди.
**Жамоавий ўйинлардаги мағлубиятлар**
3×3 баскетбол – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияга 11:19 ҳисобида имкониятни бой берди.
Сув полоси – аёллар терма жамоаси Таиландга қарши баҳсда 10:16 ҳисобида мағлуб бўлди.
Гандбол – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳсда 13:43 ҳисобида имкониятни бой берди.
Чим устида хоккей – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияга қарши баҳсда 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради.

