Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди. Учрашув давомида томонлар оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш, спортчиларни тайёрлаш ҳамда замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистоннинг Осиё футбол конфедерацияси билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа олиб борилаётган […]

Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ол Халифани қабул қилди.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистоннинг Осиё футбол конфедерацияси билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқдилар, оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш, спортчиларни тайёрлаш ҳамда замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида тўхталдилар.
Шайх Салмон бин Иброҳим Ол Халифа Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, замонавий инфратузилмани яратиш ва спорт таълими тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
Футбол академияларини биргаликда ривожлантириш ҳамда ёшларни футбол билан шуғулланишга кенг жалб этишга қаратилган «Ҳар бир маҳаллада футбол майдончаси» дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, йирик халқаро футбол тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, томонлар футболчилар ва мураббийлар таркибини тайёрлашни методологик қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ва саралаб олиш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Осиё футбол конфедерацияси билан шерикликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш, спортчиларни тайёрлаш сифатини ошириш ва мамлакатнинг халқаро футбол мусобақаларидаги иштирокини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар очади.

