Ўзбекистон дўконларида 73 турдаги сифатсиз товар аниқланди
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси мамлакат дўконларидаги истеъмол товарлари сифатини текширди. 2026 йилнинг саккиз ойи давомида мутахассислар назорат харидларини ўтказиб, 60 турдаги 558 номдаги маҳсулотни лаборатория экспертизасига юбордилар. Тест натижаларига кўра, 73 номдаги товар сифат стандартлари ва техник регламентларга жавоб бермади. Материаллар хавфли ва […] олиб қўйиш учун Техник тартибга солиш агентлиги ҳамда Санэпидқўмитага топширилди.

Ўзбекистон дўконларида 73 турдаги сифатсиз товар аниқланди
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси мамлакатдаги савдо шохобчаларида истеъмол маҳсулотлари сифатини текширди. 2026 йилнинг саккиз ойи давомида мутахассислар назорат харидларини амалга ошириб, 60 турдаги 558 номдаги маҳсулотни лаборатория экспертизасига юборди.
Синов натижаларига кўра, 73 номдаги товар сифат стандартлари ва техник регламентларга жавоб бермади.
Хавфли ва сифатсиз маҳсулотларни пештахталардан олиб ташлаш, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга нисбатан чоралар кўриш учун материаллар Техник тартибга солиш агентлиги ҳамда Санэпидқўмитага топширилди.

