Маҳаллий

Ўзбекистонда 7 ойда 137,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришда энг юқори ҳажм Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқандда қайд этилди

Ўзбекистонда 7 ой давомида 137,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 137,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга юқори. Ҳудудлар орасида энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилган — 22,6 трлн сўм.

Тошкент вилояти 18,5 трлн сўм билан иккинчи, Самарқанд вилояти 17,6 трлн сўм билан учинчи ўринни эгаллаган. Ушбу уч ҳудудда жами 58,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Фарғона вилоятида 11,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 10,5 трлн сўмни ташкил этган.

Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 9,1 трлн сўмдан, Бухоро вилоятида эса 7,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 6,2 трлн сўм, Сурхондарё вилоятида 5,9 трлн сўм, Хоразм вилоятида 5,3 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Навоий вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 трлн сўмни ташкил этган. Жиззахда 4,3 трлн сўм, Сирдарёда 4,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.