Маҳаллий

«Ўзбекинвест» Монте-Карлода ўтказилган Жаҳон суғуртачилар конгрессида Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни тақдим этди

Монте-Карлода ўтказилаётган халқаро конгресс доирасида дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи суғурта компанияларининг қарийб 4 000 нафар раҳбар ва вакилларини бирлаштирган тадбирда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, шунингдек, мамлакатнинг молия ва суғурта бозорлари тақдимоти бўлиб ўтди.

«Ўзбекинвест» Монте-Карлода бўлиб ўтган Жаҳон суғуртачилар конгрессида Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни намойиш этди

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган Янги Ўзбекистонни ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда сўнгги ўн йил давомида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ натижалари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир қатнащилари Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатлари, хорижий инвестициялар оқимининг рекорд даражада экани, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлашгани, шунингдек, саноат ва хизматлар соҳаларининг жадал ривожланиши ҳамда кичик ва ўрта бизнес улушининг ортиши ҳисобига мамлакатнинг изчил тараққиётини юқори баҳоладилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда замонавий молиявий хизматлар сектори, хусусан, илғор ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали ривожланаётган суғурта соҳасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро учрашув давомида «Ўзбекинвест» компанияси раҳбарияти Европа, Шимолий Америка, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқнинг етакчи суғурта компаниялари раҳбарлари билан бир қатор музокаралар олиб борди. Уларнинг якунига кўра, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва портфел инвестицияларини суғурталаш, ташқи савдо операцияларини рағбатлантириш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган янги келишувларга эришилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Форум доирасида «Ўзбекинвест» компанияси Бош директори Р. Азимовнинг «Суғуртада сунъий интеллект» номли монографияси тақдимоти ҳам ўтказилди. Мазкур асар 2026-йил август ойида Париж шаҳридаги етакчи франсуз нашриёти ЛъҲарматтан томонидан нашр этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.