Маҳаллий

Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 80 поғонага яхшиланди

Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида 80 поғона юқорилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўнгги йилларда амалга оширилган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар натижаларига тўхталиб ўтди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, Ўзбекистон катта сиёсий ирода билан дунёга кенг очилди, чегара муаммолари ҳал этилиб, қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланди. Валюта, солиқ, божхона ва инвестиция сиёсатида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилди.

Натижада Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 80 поғонага яхшиланиб, мамлакат иқтисодиёти мўтадил эркин давлатлар қаторидан жой олди.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ҳажми сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Илгари Ўзбекистон иқтисодиётига йилига 2–3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 40–50 миллиард долларни ташкил этмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, инвестициялар билан бирга мамлакатга илғор технологиялар, замонавий билим ва янги иқтисодий имкониятлар ҳам кириб келмоқда.

Давлат раҳбари уч йил аввал Ўзбекистоннинг 2030-йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсади қўйилганини эслатди. Глобал логистика тизимидаги узилишлар ва дунёдаги нотинч вазиятга қарамай, ушбу маррага 2026-йилнинг ўзида ортиғи билан эришилгани таъкидланди. Натижада Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириши қайд этилди.

“Бундай юксак натижаларга халқимизнинг фидокорона меҳнати, интеллектуал салоҳияти ҳамда миллат ва давлат бирдамлиги туфайли эришяпмиз. Ижобий ўзгаришларни ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида чуқур ҳис этяпти”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мамлакатдаги ижтимоий ўзгаришларга ҳам эътибор қаратди. Янги даврда 650 мингдан зиёд оила замонавий уй-жойга эга бўлгани, минглаб маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб бораётгани таъкидланди.

Камбағаллик масаласи очиқ тан олиниб, уни кескин қисқартириш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқилгани қайд этилди. Эҳтиёжманд оилаларнинг даромади, касби, саломатлиги, фарзандларининг таълим олиши ва яшаш шароитини яхшилашга қаратилган “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилган.

Изчил саъй-ҳаракатлар натижасида камбағаллик даражаси 2017-йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширилгани айтилди. Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар ортида турмуш шароити ва даромади яхшиланган 10 миллион инсоннинг ҳаёти мужассам.

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги 1991-йилда халқнинг хоҳиш-иродаси ва қатъияти билан қўлга киритилганини қайд этганди. Мамлакат мустақиллигининг илдизлари уч минг йилдан зиёд давлатчилик анъаналари ва қадимий сивилизация тарихига бориб тақалишини таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.