Спорт

Ўзбек футболи афсонаси Акопянц "Ростов" академияси спорт директори бўлди

Ўзбек футболи афсонаси Акопянц "Ростов" академияси спорт директори бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Акопянц Россиянинг "Ростов" футбол клуби академияси спорт директори этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Акопянц клубни жуда яхши билади: 2000-йилларнинг бошида у "Ростов" таркибида 116 та ўйин ўтказиб, бешта гол урган. 2017 йилдан буён мутахассис клубнинг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишлаб, турли ёшдаги жамоалар билан шуғулланиб келаётган эди.

Ўзбекистонда Акопянц "Пахтакор", Самарқанднинг "Динамо", "Нефтчи" ва "Бухоро" клубларида тўп сурган. Миллий терма жамоа сафида у 40 та ўйин ўтказиб, олтита гол урган. 1999 йилда у Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳусайн Норчаев дубл қайд этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.