ОАВ: Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби чуқур инқироз ёқасида турибди
Қарз туфайли клубнинг ҳисоблари музлатилган. Клуб молиявий муаммоларини ҳал қилмагунча, ҳисоблар очилмайди

ОАВ хабарларига кўра, Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси жиддий инқироз ёқасида.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов илгари тўп сурган Россиянинг "Ростов" клуби оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.
Ма'лумотларга кўра, "Ростов" клубининг солиқ ва иш ҳақи бўйича қарзи қарийб 128 миллион рублни ташкил этади. Ушбу қарз сабабли клубнинг банк ҳисоблари музлатилган. Молиявий муаммолар ҳал этилмагунча, ҳисоблар блокдан чиқарилмайди.
Элдор Шомуродов "Ростов" клуби таркибида 2017-йилдан 2020-йилгача ўйнаган. У 2017-йил июл ойида "Бунёдкор"дан Россия клубига ўтган ва 2020-йил сентабр ойида Италиянинг "Женоа" клубига трансфер қилингунига қадар "Ростов" шарафини ҳимоя қилган.

