Иқтисодиёт

Ўз карталари орасида бепул ўтказма, Опен банкинг ва банкка боғланиб қолган мижозлар – МБда давра суҳбати

Ўзбекистонда Опен банкинг 6 та банк билан синовдан ўтказилмоқда, йил охирида пилот лойиҳа бошланади. Ҳисобварақдан ҳисобвараққа ўтказмалар эса 23 та банк иловасида ишлаётгани айтилди. Марказий банкдаги давра суҳбатида ўз карталари орасида комиссиясиз пул ўтказиш имконияти, халқаро карталардан турли иловаларда фойдаланишдаги чекловлар ва тўлов хизматларига кириш масалалари ҳам кўтарилди.

Ўз карталари орасида бепул ўтказма, Опен банкинг ва банкка боғланиб қолган мижозлар – МБда давра суҳбати

15-октабр куни Марказий банкда “Молиявий хизматларда комиссиялар: харажатлар, рақобат ва истеъмолчи манфаатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда тижорат банклари, тўлов тизимлари, тўлов ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Комиссиялар борасидаги муҳокамалар билан бир қаторда, учрашувда мижознинг бир банкка боғланиб қолишини камайтириш, пул ўтказишнинг муқобил йўлларини ривожлантириш ва янги хизматларни ишга тушириш муддатлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

### Ўз карталари ўртасида бепул ўтказма қачон ишлайди?

Иқтисодчи Отабек Бакиров жисмоний шахсларнинг ўзига тегишли банк карталари орасида комиссиясиз пул ўтказишини таъминлаш вазифаси қўйилганини эслатди. У бундай имконият банклар ўртасидаги рақобатга ҳам таъсир қилишини таъкидлади.

“Бу давлат раҳбари томонидан 5-май 2026-йилда қўйилган вазифа. Ўқиб бераман: жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини тезкор тўловлар тизими доирасида комиссиясиз амалга ошириш, деб аниқ-тиниқ вазифа қўйилган. Нима учун ўз карталари орасидаги ўтказмаларни ноллаштиришни муҳим деб ҳисоблайман? Бу банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасидаги рақобатни оширади”, - деди Бакиров.

Унинг фикрича, мижоз ўз маблағини банклар орасида қўшимча харажациз кўчира олса, ишончли ва қулай шартларни таклиф қиладиган банкларга ресурс жалб қилиш осонлашади. Бошқа иштирокчилар ҳам мижозни ушлаб қолиш учун хизмат шартларини яхшилашга мажбур бўлади.

Марказий банк берган жавобга кўра, тегишли ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

“Ме-то-ме бўйича топшириқ бўлган эди, деганингизга: бу хизмат доирасида фойдаланиш учун келган ҳужжат эди. Икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилиши сўралган. Адашмасам, 11 ёки 12 кун ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилган”, - дейилади МБ вакили.

Бироқ давра суҳбатида ушбу имконият мижозлар учун қачондан ишлаши бўйича аниқ сана айтилмади.

Бакиров янги хизматнинг инфратузилмасига ҳам тўхталди. У ўз карталари орасидаги ўтказмаларни Марказий банк инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш тарафдори эканини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.