Иқтисодиёт

Ўсимлик ёғини маркировкалаш: экспертлар тизимнинг кенгайишга тайёрлигини баҳолашни таклиф қилмоқдалар

Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини мажбурий маркировкаланиши лозим бўлган товарлар рўйхатига киритишни таклиф қилди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ўсимлик ёғини маркировкалаш: экспертлар тизимнинг кенгайишга тайёрлигини баҳолашни таклиф қилмоқда

Kun.uz суҳбатдошларининг фикрича, янги талабларни жорий этишдан олдин улар маҳсулот нархига, аҳолининг харид қобилиятига ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятига қандай таъсир қилиши мумкинлигини тушуниб олиш зарур. Бундан ташқари, улар амалдаги маркировкалаш тизими қанчалик самарали ишлаётганини олдиндан ўрганишни ва юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ўйлаб кўришни таклиф қилмоқдалар.

Бакировнинг сўзларига кўра, ташаббуснинг асослилигини баҳолаш учун қўшимча иқтисодий ҳисоб-китоблар керак. Хусусан, у соҳадаги яширин айланма ҳажми ва маркировкалашдан кутилаётган эффект ҳақида маълумотлар йўқлигини кўрсатиб ўтди.

«Бозоримиз ҳажми қанча? Ундаги контрафакт маҳсулотлар миқдори уларнинг баҳолашича қанчани ташкил этади? Ўсимлик ёғи айланмаси ва ишлаб чиқарилишининг қанча қисмини яширин иқтисодиётга ажратиш мумкин? Ҳеч қандай маълумот йўқ. Кутилаётган иқтисодий эффект бўйича ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд эмас.

"Биз бизнесимиз, савдо ва истеъмолчиларимиз зиммасига фалонча харажатларни юклаймиз, эвазига эса фалонча иқтисодий эффект оламиз" деган мазмундаги ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган. У ёки бу товарни маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритишдан олдин мустақил баҳолашни ўтказиш зарур»,

— деди иқтисодчи.

У, шунингдек, ўсимлик ёғи кундалик истеъмол товарларига киришини таъкидлади. Шу сабабли, унинг фикрича, қўшимча харажатлар кам таъминланган оилаларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини олдиндан баҳолаш лозим.

Мурод Муҳаммаджонновнинг ҳисоблашича, маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтиришдан олдин амалдаги тизимнинг, жумладан, ишлаб чиқариш ва логистика босқичларидаги иш тажрибасини баҳолаш лозим.

«Биринчи навбатда: маркировкалаш тизими тўғри ишлаяптими, деган саволга жавоб бериш керак. Ишлаб чиқариш жараёнида қийинчиликлар юзага келмоқда. Лазерли маркировкалашда лоақал бир марта хатолик юз берса, цехдаги бутун тармоқ тўхтайди ва уни қайтадан ишга туширишга тўғри келади.

Логистикада ҳам муаммолар бор. Кодларнинг такрорланиши ҳолатлари кузатилмоқда: маркировкаланган товар кодини сканер қилишга уринганингизда, у бошқа жойда ишлатиб бўлингани маълум бўлади. Тизимнинг ўзидаги муаммолар ҳали ҳал қилинмаган, лекин унга аллақачон янги товарларни қўшишмоқда»,

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.