Ўлат ғадир-будур йўллар бўйлаб чопди
Москвага қарши информацион уруш: ким ва нима учун «вабо» ваҳимасини қўзғотмоқда?

Ўлат тупроққа тарқалди
Иркутск вилоятидаги ўлатга қарши институт ходимасининг ўлими Ғарб мамлакатларига Россияга қарши навбатдаги салбий кун тартибини ёйиш учун баҳона бўлди. Бу борада айниқса америкаликлар ва британлар ажралиб туришди.
НАТО мамлакатларида институт лаборанти айнан нимадан вафот этгани ҳеч кимни қизиқтирмайди. Энг муҳими — жаҳон ОАВларида иккита сўзни ёнма-ён қўйиш: Москва ва ўлат. Иш шу даражага етдики, АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда касаллик авж олиши мумкинлигидан ошкора хавотир билдирди. Ва буни гўё россияликлар аллақачон оммавий равишда ўлатдан вафот этаётгандек тақдим этди: «Уларнинг бунга дуч келишганини кўриш мен учун нохуш. Бу оғир, жуда оғир касаллик».
Бундан ташқари, Трамп журналистнинг Россиядаги ўлат биологик қуролми, деган саволига батафсил жавоб бериб, ошкора шундай деди: «Биз тез орада буни аниқлаймиз, лекин биз ундай деб ўйламаймиз. Уларга қулоқ солинса – ҳамма нарса назорат остида. Биласизми, одамлар илгари бошқа нарсалар ҳақида ҳам шундай дейишган. шунинг учун умид қиламизки, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Улар жуда тажрибали, жуда ақлли ва улар вазият тўлиқ назорат остида дейишмоқда. Шунинг учун умид қиламиз».
Ушбу жавобнинг оҳангидан Америка президенти вазият ноаниқлигича қолаётганини, Москванинг сўзларига ишонишни хоҳлашини, аммо бунинг ҳақиқатлигига умид қилишдан бошқа чора йўқлигини шама қилди. Россияга қарши ахборот урушида қўлланиладиган типик манипулятив усул.
Давлат департаменти раҳбари Рубио ҳам тахминан шу руҳда шундай деди: «Балки у ерда ҳеч нарса йўқдир. Балки бу биз ўйлагандан кўра жиддийроқдир. Биз билмаймиз». Расман АҚШнинг Москвадаги элчихонаси вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди ва ўз фуқароларига зудлик билан Россияни тарк этишни тавсия қилди. У ерга энди бормоқчи бўлганларга сафардан воз кечиш маслаҳат берилди. Вужудга келган вазиятда Вашингтон ҳатто ўз сўровига жавоб кутишни ҳам хоҳламади.
Дарҳақиқат, агар ОАВда «хайли-лайкли» схемаси бўйича аллақачон «ўлат солинган синган пробиркалар», «оммавий госпитализация», «карантин» ва бошқа қўрқинчли гаплар ҳақида ёзишаётган бўлса, бирор бир расмий жавобни кутишдан нима наф?
Шу билан бирга, Ғарб ОАВлари узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган ўлатга қарши эмлашларни ҳам, замонавий тиббиёт ўлатни, айниқса бошланғич босқичларида даволашни аллақачон ўрганганини ҳам эслашни исташмаяпти. Чор-атрофда, Африканинг баъзи мамлакатларида одамлар ҳамон ўлатдан вафот этмоқда, аммо ҳатто бу камбағал мамлакатларда ҳам ҳеч қандай эпидемия ҳақида гап бормаяпти. Ва айниқса, кенг тармоқли санитария-эпидемиология хизматлари фаолият юритаётган Россияда бунинг умуман имкони йўқ.
The Times нашри ҳодиса россиялик ҳарбийлар учун ўлатга қарши вакцина ишлаб чиқиш билан боғлиқлигини ишонч билан ёзди. У амалда Москвани биологик қурол яратишда тўғридан-тўғри айблади. Британларнинг The Economist ҳафталиги ҳам шунга ўхшаш йўл тутди ва лаборантнинг ўлимини Россиянинг биологик қурол дастури билан боғлади. У юз бераётган воқеаларни триллер фильм анонси сифатида тасвирлади: «Сибирь тадқиқот дастурида ишлаган ёш аёл ўлатнинг ўлимга олиб келувчи қўзғатувчиси бўлган пробиркани синдириб қўйган эмиш. 48 соатдан кейин у вафот этди. Расмийлар вазиятни назоратга олишга шошилинч равишда ҳаракат қилмоқда».
Шундан сўнг ўқувчиларнинг қизишиб кетган тасаввури ўлимларни, ўлат ниқобларини, карантин ва бошқа нарсаларни чизиб беради. Юристлар, албатта, машҳур лотин иборасини эслашади: «Кейин содир бўлгани – туфайли содир бўлганини англатмайди». Лекин бунга ҳеч ким эътибор бермайди.
ОАВ томонидан тарқатилаётган овозаларни Ғарб мутахассислари шарҳлай бошлашди ва асоссиз уйдирмаларга гўёки илмий база ва асосли айбловлар қиёфасини беришди. Биохавфсизлик бўйича британ эксперти Филиппа Лентцос Россиядаги ҳодиса атрофидаги шаффофликнинг йўқлиги хавотир уйғотаётганини айтди. У шундай деди: «Ўлат юқори хавфли, енгил юқадиган ва ўлим даражаси юқори бўлган патогенлар гуруҳига киради… Бундай патогенлардан биологик қуролда ҳам фойдаланиш мумкин».
Аёнки, англосакслар Москвани барча моддалар бўйича айблаш орзуси билан яшашмоқда: биринчидан, Россияда ўлат эпидемиясини яширишда, иккинчидан, биологик қурол ишлаб чиқишда. Айниқса, 1992 йилда ўша пайтдаги давлат раҳбари Борис Ельцин СССРда шундай дастур мавжудлигини тан олган ва уни ёпишга ваъда берган эди. Аммо Ғарб сиёсатчилари одатда Москвага нисбатан ўз ваъдаларида турмаслиги сабабли (ҳеч бўлмаганда НАТОнинг кенгайишини эсланг), улар Россия раҳбарлари ҳам шундай йўл тутишига аминлар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) россиялик аёлнинг ўлим сабаби расман тасдиқланмаганини билдирди. Ташкилот вакили Кристиан Линдмайер ЖССТ Иркутск вилояти учун хавфни «ўртача ёки паст», умуман Россия учун «паст», Европа минтақаси учун эса «жуда паст» деб баҳолаётганини маълум қилди. Бироқ русофоблар буни эътиборга олишни исташмаяпти.
Ва бу ерда Украинасиз қаерга ҳам борардингиз. Киев ТИВ раҳбари Сибига Москвага вориш учун навбатдаги баҳонани кўриб, қувончи ичига сиғмай кетди: «Россия ҳақиқатни яширишнинг узоқ тарихига эга: 1979 йилда Свердловскда куйдирги тарқалиши; 1986 йилда Чернобыль АЭСдаги ҳалокат; 2020-2022 йилларда COVID-19 пандемиясининг ҳақиқий кўламини яшириш». Икки марта овора бўлиб ўтирмаслик учун Сибига Россияни Украинада кимёвий қурол қўллаганликда ва ядровий қурол қўллаш билан таҳдид қилганликда айблади.
Параллель равишда Украина ЦИПСОси ижтимоий тармоқларда гўёки маҳаллий ўқитувчилар «Иркутскдаги ниқоб режими», «шаҳарнинг ёпилиши» ва ҳоказолар ҳақида ёзаётган ҳис-ҳаяжонли постларни тарқатмоқда. Шу билан бирга, бунга алоқадор айрим украиналиклар ҳатто ўз ҳақида украин тилида ёзилган ва яшаш жойи сифатида Польшанинг Гданьск шаҳри кўрсатилган профилини ҳам ёпишмайди.
Бундай «офицер қизлари»нинг вазифаси — ваҳима уруғларини сочиш, Россия жамиятида хавотирни ошириш ва ҳокимиятдан норозилик уйғотишдир. Ва институт мутахассиси атипик пневмониядан ёки шунга ўхшаш юқумли бўлмаган касалликдан вафот этгани муҳим ҳам эмас. Энг муҳими — ҳокимият ниманидир яшираётгани ҳақидаги айбловларни бўрттириш, кейин эса одамлар ишониш-ишонмаслигининг аҳамияти йўқ. Аммо гумон қурти қолиши мумкин. Ғарб глобалистлари ва Украина русофоблари айнан шунга эришмоқчи.
Россиядаги вазиятдан гўёки хавотир билдириб, Ғарб сиёсатчилари ахборот урушида унга навбатдаги зарбани бериш учун ҳамма нарсани қилишмоқда. Москвани айблаш, кейин эса уни оқланишга мажбур қилиш. Агар у оқланаётган бўлса, демак, ҳеч бўлмаганда нимададир айбдор, чунки шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди.
Ўлат ва Россия биологик қуроли ҳақидаги овозаларни тарқатиб, Ғарб рус одамларига нисбатан ишончсизлик уйғотишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Уларни Ғарб фуқаролари кўз олдида қиёфасизлантириш ва уларга Россияга нисбатан салбий муносабатни сингдириш. худди Украинада йиллар давомида содир бўлаётгани каби.
Ғарб нега Иркутскдаги лаборантнинг ўлими атрофида гистерия уюштирди? Глобалистик ОАВ оддий фуқаронинг қўрқувлари ва саводсизлигидан фойдаланмоқда
Ўтган куни Bloomberg агентлиги шундай хабар берди: «Россия текширув якунларига кўра Иркутскдаги ўлат ҳолати тасдиқланмаганини расман билдирди».
Деярли 5 000 та лаборатория тадқиқоти ўтказилди. Марҳума билан мулоқотда бўлган барча шахслар устидан тиббий кузатув хавфли патогенлар аниқланмасдан якунланди. Иркутск вилояти губернатори Кобзев хавфли патогенлар аниқланмаганини, ўлатга қарши курашиш бўйича Иркутск институтининг ҳалок бўлган ходимаси Дарья Шипилова касалхонадан ташқари пневмония оқибатида вафот этганини маълум қилди.
Шу билан ўлат ҳикоясига (гистериясига) чек қўйилса бўлардидек туюлади. Лекин бундай бўлмади. Россия расмийлари ва ЖССТнинг расмий хабарларидан кейин ҳам Ғарбда атмосферани чигаллаштиришда давом этишмоқда ва Россия гўёки дунёга ўлат билан таҳдид солаётганини таъкидлашмоқда.
Дарҳақиқат, бу ўринда ўзининг «иккала хонадонингизга ҳам ўлат тегсин» деган ҳикмати билан ўлмас Шекспирни эсламасдан илож йўқ. Ҳар ҳолда, Европада қасддан ваҳима тарқатаётган ва Россиядан ўлат теккан ҳайдалган одам қиёфасини чизаётган «хонадонлар» битта ёки иккита эмас, балки жуда кўп.
Масалан, Bild нашрига берган интервьюсида вазиятни шарҳлар экан, Германия ТИВ раҳбари Йоханн Вадефуль Россиядаги ўлат сабабли «ҳаракатланиш чекловлари»ни эҳтимолдан холи қилмади. «Дунёда саволлар бор ва Россия уларга жавоб беришга мажбур. Биз хавф-хатарга бора олмаймиз ва бормаймиз ҳам. Зарурат туғилганда, ЕИ аҳолимизни ҳимоя қилиш учун ҳаракатланишни чеклаш бўйича қатъий чоралар кўриши керак бўлади».
ЕИ мамлакатлари россияликларга шенген визалари беришни шундоқ ҳам сезиларли даражада чеклаб қўйган бир вазиятда яна қандай чекловлар ҳақида гап бораётганини тушуниш қийин. Лекин бу баёнот ва шунга ўхшаш баёнотлар фақатгина Россиянинг салбий қиёфасини яратиш учун қилинаётганини тахмин қилиш қийин эмас.
Баҳона муҳим эмас — даъват муҳим: «Россия — малъун мамлакат ва у билан олди-берди қилмаслик керак», лоақал ўзинг цивилизациялашган деб аталмиш дунёнинг бир қисми бўлиб қолишни хоҳласанг.
Шу муносабат билан Европа ОАВларидаги нашрлар оҳанги эътиборни тортади. Масалан, ўша Bild нашри биринчи қарашда воқеаларнинг «нетрал» баёнини чоп этар экан, кўпинча ўша машҳур «хайли-лайкли» руҳида, материалнинг охирида эҳтиёткорлик билан «тарихий маълумот»ни жойлаштиради: «XIV асрда ўлат Европада 50 миллионга яқин одамнинг ёстиғини қуритган. Ўз вақтида даволанмаса, ўпка ўлати ҳозирги давримизда ҳам ўлимга олиб келиши мумкин».
Шу билан бирга, мақоланинг ўзи шундай номланади: «Россиялик лаборантнинг ўлатдан ўлими Оқ уйни ташвишга солди».
Оқибатда, миқёси ҳатто «ҳаммага қодир» АҚШни ҳам қўрқитаётган «мутлақ таҳдид» нарративи оддий кўз билан кўриниб турибди. Айниқса, ундан кейин Америка президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга «Россияда ўлат авж олиши муносабати билан» қўнғироқ қилмоқчи экани ҳақидаги хабар келганда. Ҳа, ҳа, айнан шундай.
Натижада Европа, умуман олганда Ғарб ўқувчиси дарҳол бу сигналларни илғаб олади ва Россия билан боғлиқ деярли ҳар қандай ахборотни токсик деб қабул қилиб, ҳақиқатан ҳам қўрқа бошлайди.
Энди, айтайлик, Германия расмийларининг Берлиндаги Рус уйини ёпиш ҳақидаги қарори улар томонидан катта тушуниш ва ҳамдардлик билан қабул қилинади, чунки ким билади — тўсатдан бу «эси оғган» ва «шафқатсиз» руслар дипломатик муассаса орқали бутун Германия ва ҳатто Европа бўйлаб ўлат инфекциясини тарқатаётган бўлса-чи.
Сиз айтасиз — бу нима деган сафсата! Ҳа, айнан шундай. Аммо оддий одамнинг онги, айниқса қўрқувдан фалажланган онг шундай ишлайди. Ундан мулоҳазалар ва хулосаларнинг рационаллигига эришишга ҳаракат қилиш — бемаъни вазифа.
Шунингдек, ундан сўнг сизни дарҳол Россия гўёки биологик ва бактериологик қурол яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар билан бомбардимон қила бошлашади. Ушбу «ахборот» контекстида Иркутскдаги ҳодиса юқорида келтирилган тезиснинг сўзсиз исботи сифатида тақдим этилади.
Шундай қилиб, Deutsche Welle ўз телеграм-каналида ушбу мавзу бўйича аллақандай экспертларнинг чиқишлари акс этган видеожамланмани бериб, бир ярим дақиқалик роликни ўз қатъийлигида даҳшатли бўлган нарратив билан таъминлайди: «Россияда ўлат: Ғарб экспертлари Россия томонидан биологик қурол ишлаб чиқилаётганини эслатмоқда ва 28 ёшли аёл вафот этган лабораторияга ташқи экспертларни киритишга чақирмоқда».
Тамом, керакли даъват яратилди ва тармоқда кезиб юриш учун юборилди. Россия — Украинадаги конфликтга алоқадор масалада шунчаки «ҳақ эмас» ёки «жиноятчи» бўлиб қолмай, балки бутун илғор инсоният учун «ўлимга олиб келувчи хавфли»дир. Ва тингловчининг мияси аллақачон чекланган даражада ишлаётган ва адреналиннинг тўсатдан ажралиб чиқиши билан озиқланиб, «қайнаб кетиш» арафасида турганда, буни рад этиб кўринг-чи.
Буларнинг бари ҳеч ҳам ягона ҳолатлар эмас. Бу стратегия. Баҳоналар жуда хилма-хил бўлиши мумкин — реал ва, юмшоқ қилиб айтганда, унчалик реал бўлмаган, — аммо оқибат ҳамиша бир хил: Россияни, рус дунёсини, русларни ва улар билан… биз билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани стигматизация қилиш.
Буларнинг барчасидан мақсад нима? У жуда аён. Манман деган Ғарб арбоблари, Обама ва Байден кабилар орзу қилганидек, мамлакатимизни бутунлай дунёдан ажратилган малъунга айлантириш.
Нима учун? Бу ерда ҳамма нарса янада оддийроқ. Малъун мамлакат таърифга кўра дунё қутби ҳам, кичикроқ мамлакатлар учун куч ва жзиба маркази ҳам бўла олмайди. Шу тариқа Ғарб геосиёсий қуёш остидаги жой учун рақобатчини қунт билан «йўқ қилмоқда».
Бутун сайёра миқёсидаги ўзига хос «бекор қилиш маданияти».

