Дунё

Ўгай онасининг калтаклаши оқибатида ҳалок бўлган тўрт ёшли қизчанинг акаси қариндошининг васийлигига берилди

Ўгай онасининг калтаклаши оқибатида ҳалок бўлган тўрт ёшли қизчанинг акаси қариндошининг васийлигига берилди

Қашқадарёда ўгай онасининг калтаклаши оқибатида ҳалок бўлган тўрт ёшли қизчанинг акаси яқин қариндошининг васийлигига берилди. Ҳозирда бола мутахассислар назоратида бўлиб, унга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бола Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари назоратида бўлиб турибди. Унинг учун тиббий кўрик ташкил этилди ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Зарурат туғилганда, унга даволаниш имкониятини тақдим этишга тайёрлар.

Яшаш жойи ўзгарганидан кейин мутахассислар болага ўқишини давом эттиришида ҳам ёрдам бермоқдалар. Ижтимоий ходим индивидуал кейс очиб, боланинг вазиятини ҳисобга олган ҳолда кейинги ёрдам режасини ишлаб чиқмоқда.

Вояга етмаган боланинг хавфсизлиги, соғлиғи ва яшаш шароитлари Агентлик мутахассисларининг доимий назоратида бўлади.

Фожиа 26 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида юз берган. Тўрт ёшли қизча тергов маълумотларига кўра ўгай онаси томонидан етказилган калтаклар оқибатида вафот этган.

Юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қўлга олинган. Тергов билан Қашқадарё вилояти прокуратураси шуғулланмоқда. Юз берган воқеага якуний ҳуқуқий баҳо тергов якунларига кўра берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.