Дунё

Қашқадарёда 14 ёшли ўғлини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди

Қашқадарёда 14 ёшли ўғлини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида ўзининг вояга етмаган фарзандини 45 минг долларга сотишга уринган эр-хотин 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, 1988-йилда туғилган Т.E.ning аввалги турмушидан 2011-йилда туғилган ўғил фарзанди бор эди. У кейинчалик 2019-йилда М.Э. билан турмуш қурган ва яна бир фарзандли бўлган.

Суд мажлисида оила бунга мажбурият сабаб қўл урганини билдирган.

“Пул топишнинг ҳар қандай йўлини изладик. Охири эр-хотин маслаҳатлашиб катта ўғлимизни сотиб, қарзлардан қутулишга келишдик. Кейин бу ҳақда танишимга айтдим”, дейди Т.Э. ўз кўрсатмасида.

Шундан сўнг судланувчининг таниши орқали Сурхондарё вилояти Ангор туманида болани олишга рози бўлган харидор топилган.

2025-йил 8-август куни эр-хотин фарзандлари билан Ангор туманига борган. Томонлар 14 ёшли бола учун аввал 30 минг доллар, 15 кун ўтгач эса яна 200 млн сўм беришга келишган. Харидор пулни ўша ернинг ўзида топширган. М.Э. пулни санаганида бироз кам чиққан. Аёл кам чиққан пулнинг ўша қисмини турмуш ўртоғи юборишини айтган.

Шу пайт хонага 5-6 нафар ички ишлар органлари ходимлари кириб келган. Ангор туман ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи ўтказган тезкор тадбир давомида М.Э. ва Т.Э. ўзларининг вояга етмаган фарзанди учун кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ушланган.

Судда М.Э. айбига иқрор бўлиб, фарзандини сотиш фикри турмуш ўртоғидан чиққанини, бу қарорга эса оилавий қийинчилик ва қарзлар сабаб бўлганини айтган. Т.Э. ҳам эрининг фикрларини тасдиқлаган.

Судда сўроқ қилинган 14 ёшли фарзанд эса онаси ва ўгай отаси уни бошқа оилага сотмоқчи эканини олдиндан айтгани ва ўзи бунга рози бўлганини билдирган. Бола ота-онаси қийналгани учун бундай ишга қўл урганини айтиб, уларга нисбатан даъвоси йўқлигини ва суддан енгиллик беришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ота-онани Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “б” банди (одам савдоси) билан айбдор деб топган. Уларга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.