Ноябр ойининг албатта кўриш керак бўлган 10 та энг қизиқарли сериали (трейлер)
Ноябр нафақат кузнинг сўнгги илиқ кунлари, балки янги сериаллар премьералари билан ҳам томошабинларни хурсанд қилади.

Ноябр ойида албатта кўриш керак бўлган 10 та энг қизиқарли сериаллар (трейлер)
Драма, триллер, романтика ёки детектив жанрларини ёқтирасизми — ноябр ойида ҳар ким ўз дидига мос лойиҳа топа олади. Қуйида ноябрда премьераси кутилаётган ва томошабинлар эътиборидан четда қолмаслиги керак бўлган 10 та сериални жамладик.
**“Буюк”**
АҚШ.
Драма, биография, спорт.
Режиссёрлар: Стейси Муҳаммад, Крейг Сибелс, Бен Уоткинс.
Ролларда: Жаален Бест, Лейси Крейтон, Эймин Жозеф, Жим Чед, Дейв Девис, Рико Э. Андерсон.
Жаҳон премьераси: 4-ноябр.
Спорт ихлосмандлари афсонавий боксчи Муҳаммад Алини яхши билишади. Бироқ унинг асл исми Кассиус Клей бўлган. У ўртаҳол оиладан чиққани сабабли шон-шуҳрат чўққисига ўз кучи билан кўтарилган. Али спортдаги фаолиятини оилабоши ва ота вазифаси билан бирга олиб боришга мажбур бўлган, бу эса осон эмасди.
Муҳаммад Алининг таржимайи ҳоли бир неча бор экранлаштирилган. Улар орасида 2001-йилда суратга олинган ва Уилл Смитга "Оскар" номинациясини келтирган "Али" филми энг машҳури ҳисобланади. Янги талқинда эса сериал формати боксчининг ҳаёт йўлини янада батафсилроқ ҳикоя қилиш имконини беради.
**“Яхши қиз”**
АҚШ.
Триллер, драма, криминал.
Режиссёр: Стеф Грин.
Ролларда: Меган Фейхи, Роуз Бирн, Одри Грейс Маршалл, Ли Перкинс, Рей Пантаки, Жеймс Донадио.
Жаҳон премьераси: 12-ноябр.
20 йил аввал опа-сингил Саманта ва Шарлотта Куиннлар оиласига ҳужум уюштирилган эди. Улар ҳануз болаликда олган руҳий жароҳатлари билан яшаб келишади. Пайквилл шаҳарчасида жиноят содир бўлгач, адвокат бўлиб улғайган Шарлотта воқеа жойига биринчи бўлиб етиб боради ва суриштирувни бошлайди. Аммо бу иш уни ҳам, синглисини ҳам энг даҳшатли хотираларига қайтишга мажбур қилади.
Сериал Карин Слотернинг 2017-йилда чоп этилган шу номдаги романига асосланган. Адиба кўпроқ “Грант округи” ва “Уилл Трент” китоблар туркуми муаллифи сифатида танилган, бироқ “Яхши қиз” асари ҳеч бир туркумга кирмайди. Слотернинг ўзи сериал ғояси муаллифи бўлиб, экранлаштириш учун ссенарийни ҳам ёзган.
**“12 12 12”**
АҚШ.
Триллер, драма, криминал.
Режиссёр: Кари Скогланд.
Ролларда: Энтони Маки, Жейми Дорнан, Юлиус Фелдмаер, Миклош Береш, Пит Буковски, Хилдегард Шредтер, Мерлин Леонхардт.
Жаҳон премьераси: 13-ноябр.
Тажрибали жиноятчи Сюрихдаги банк омборига босқин уюштиришни режалаштиради. Уни тўхтата оладиган ёки ҳеч бўлмаганда изига тушадиган ягона одам — ФҚБ раҳбариятининг ғазабига учраган агент. Шу тариқа қонуннинг икки томонида турган икки профессионалнинг қарама-қаршилиги бошланади.
Сериал воқеалари учта вақт оралиғида кечади: ўғри жамоа тўплаб, режа тузган босқиндан олдинги 12 ой, жиноят содир этилган 12 соат ва ФҚБ ёвуз ниятли кимсаларни қўлга олишга уринадиган ундан кейинги 12 кун.
**“Алтруистлар”**
АҚШ.
Драма, мелодрама, криминал, биография.
Режиссёрлар: Силвер Три, Жеймс Понсолдт.
Ролларда: Жулия Гарнер, Пол Райзер, Каран Сони, Алекс Лоутер, Робин Вайгерт, Медисон Ху.
Жаҳон премьераси: 19-ноябр.
Сем Бенкман-Фрид ақлли ва истеъдодли Керолин Эллисон билан танишиб қолади ва тез орада улар ўртасида ишқий муносабатлар бошланади. Шу билан бир пайтда Сем ФТХ криптовалюта биржасига, Керолин эса Аламеда Ресеарч хедж-фондига асос солади. Мижозлар бу икки компания ўзаро боғлиқ эканини хаёлларига ҳам келтирмайди. Айнан шу ҳолат қаҳрамонларни инқироз ва қамоққа олиб келади.
**“Қазишмалар”**
АҚШ.
Комедия, саргузашт.
Режиссёрлар: Дин Холленд, Ребекка Эшер, Морган Секетт.
Ролларда: Ҳю Лори, Жералдин Висванатан, Эми Полер, Антония Томас, Кайван Новак, Майкл Шур.
Жаҳон премьераси: 23-ноябр.
Тўрт нафар аёл Грециядаги археологик қазишмаларда ишлайди. Уларнинг ҳар бири шахсий ҳаётида ўзига яраша қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва бу ғайриоддий шароитга бежиз тушиб қолмаган. Кунларнинг бирида улар тарих ҳақидаги одатий тасаввурларни ўзгартириб юборадиган ноёб артефакт топиб олишади. Шу сабаб қаҳрамонлар хавфли саргузаштга дуч келишади.
Ролларда: Мишел Ео, Хантер Шафер, Димитри Аболд, Том Бёрк, Люис Гриббен, Жонни Харрис, Уил Кобан.
Жаҳон премьераси: 25-ноябр.
“Тиғ устида югурувчи 2049” воқеаларидан сўнг Лос Анжелесда репликантлар қўзғолон кўтаради ва инсонлар ўзларининг мутлақ ҳокимиятини бой беради. Кора бутун умри давомида таъқибдан яшириниб юради, аммо кейинчалик ўзи ҳам “тиғ устида югурувчи”га айланади. У репликант Олвен билан кучларни бирлаштиришига тўғри келади — улар биргаликда муҳим бир ишни тергов қилади.
Амазон “Тиғ устида югурувчи” олами асосида илк бадиий сериални тақдим этмоқда — бунгача фақат тўлиқ ва қисқа метражли филмлар ҳамда “Қора нилуфар” анимацион лойиҳаси мавжуд эди. Продюсерлар қаторида оригинал филм муаллифи Ридли Скотт ҳам бор.
**“Қора каптарлар”, 2-мавсум**
Буюк Британия.
Ишлаб чиқарилган йиллари: 2024-йилдан ҳозиргача.
Жангари, триллер, драма, детектив.
Режиссёрлар: Алекс Габасси, Лиза Ганнинг.
Ролларда: Кира Найтли, Бен Уишоу, Сара Ланкашир, Эндрю Бакан, Эндрю Кожи.
2-мавсумнинг жаҳон премьераси: 5-ноябр.
Жосуслар ҳақидаги сериал британиялик сиёсатчининг рафиқаси Ҳелен Уебб ва унинг “Қора каптарлар” ташкилотига махфий маълумотларни яширинча етказиб тургани ҳақида ҳикоя қилади. Жазмани ҳалок бўлгач, бош қаҳрамон эски дўсти — собиқ ёлланма қотил Сем Янг билан қайта топишади. Улар биргаликда бу ишнинг тагига етишга киришадилар.
Сериал давомида вазият янада қалтис тус олади, чунки Ҳеленнинг эри бош вазирга айланади, унинг раҳбари эса фитналар сабаб хавф остида қолади. Шу боис бош қаҳрамон Сем билан яна бирлашиб, жиноий ва сиёсий можаролар гирдобига шўнғийди.
**“Институт”, 2-мавсум**
АҚШ.
Ишлаб чиқарилган йиллари: 2025-йилдан — ҳозирги кунгача.
Қўрқинчли, фантастика, триллер.
Режиссёрлар: Жек Бендер, Бред Тёрнер.
Ролларда: Жо Фриман, Бен Барнс, Мери-Луиз Паркер, Фионн Лейрд, Ханна Голуей, Жулиан Ричингс.
2-мавсумнинг жаҳон премьераси: 8-ноябр.
Стивен Кингнинг шу номдаги романи асосида суратга олинган ушбу сериал ғайритабиий қобилиятларга эга ўсмир Люк ҳақида ҳикоя қилади. Уни ўғирлаб кетишади ва йигитча худди ўзи каби болалар устида тажрибалар ўтказиладиган институтга тушиб қолади. У ердаги тенгдошлари билан бирга қочиш режасини тузади. Шу билан бир вақтда собиқ полициячи Тим янги ҳаёт бошлашга уринади.
Биринчи мавсум китобдаги воқеаларни тўлиқ қамраб олган эди, шу боис сериал давоми оригинал ссенарий асосида бўлади. Унда турли мамлакатлардаги бу каби институтлар билан боғлиқ фитнанинг ҳақиқий кўлами фош этилади. Катта эҳтимол билан, қаҳрамонлар ушбу ташкилотларни йўқ қилишга уринишади.
**“Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари”, 3-мавсум**
АҚШ, Янги Зеландия, Канада.
Ишлаб чиқарилган йиллари: 2022-йилдан ҳозирги вақтгача.
Фентези, жангари, драма, саргузашт.
Режиссёрлар: Шарлотта Брандстрём, Санаа Хамри, Уейн Йип.
Ролларда: Морфид Кларк, Чарли Викерс, Чарлз Эдвардс, Исмаел Круз Кордова, Роберт Арамаё, Роберт Стренж, Маркелла Кавена.
3-мавсумнинг жаҳон премьераси: 11-ноябр.
“Узуклар ҳукмдори” приквелида Иккинчи давр воқеалари ҳақида ҳикоя қилинади. Воқеалар ривожи кўплаб қаҳрамонларни қамраб олади: ёвузликка қарши курашаётган элф қиз Галадриел, янги маконга йўл олган ва йўлда сирли дарбадарга дуч келган юнгоёқлар, қалин дўстлар — гном Дурин ва элф Элронд. Буларнинг барчаси Сауроннинг қайтиши ва Мордорнинг пайдо бўлиши фонида юз беради.
Иккинчи мавсумда ёвуз куч ҳокимият узуклари яратилишига эришди, энди эса энг асосий узук ясалиши керак. Ўрта Ерда уруш бошланади, Галадриел эса бедарак кетган эри билан кўришади — унинг ролини “Ажабтовур ишлар” сериали орқали танилган Жейми Кемпбелл Бауер ижро этади.
**“Қовоғарилар”, 4-мавсум**
АҚШ.
Ишлаб чиқарилган йиллари: 2021–2026-йиллар.
Триллер, драма.
Режиссёрлар: Барт Никерсон, Бен Семанофф, Эва Сёрхёуг.
Ролларда: Мелани Лински, Софи Нелисс, Жасмин Савой Браун, Софи Тетчер, Семми Ханратти, Лив Хюсон.
4-мавсумнинг жаҳон премьераси: 20-ноябр.
Энг қизиқарли триллерлардан бири ўзининг якуний мавсумига чиқмоқда. “Қовоғарилар” сюжети икки хил замонда ривожланади. 1996-йилда мактабнинг қизлар футбол жамоаси кимсасиз ўрмонда авиаҳалокатга учрайди. Аста-секин омон қолганлар ғалати култга айланади. Ҳозирги кунда эса ўша мудҳиш воқеалардан омон чиққанларнинг баъзилари ўтмишдаги муаммоларига рўбарў келади.
Тўртинчи мавсум ҳикояга тўлиқ нуқта қўйиши керак. Томошабинларга қизлар қутқарилгандан сўнг нималар бўлгани ва улар шунча йил давомида нимани сир тутиб келганликлари сўзлаб берилади. Иккинчи сюжет чизиғида эса барча асосий қаҳрамонлар ўз қилмишлари учун жавоб беришади.

