Лайфстайл

Жанг, сир ва қасос: 2026-йилнинг томоша қилишга арзийдиган 3 та янги сериали

Жанг, сир ва қасосга бой: 2026-йилнинг э'тиборга молик 3 та янги сериали

Бўш вақтингизни мазмунли ўтказиш учун қизиқарли сериал излаяпсизми? Қуйида 2026-йилда экранларга чиққан ва ўзига хос сюжети билан томошабинлар эътиборини тортиши мумкин бўлган янги сериаллар жамланмасини тақдим этамиз.

**“Ғазаб”**

*Жанр: триллер, драма, спорт*

*Мамлакат: Бразилия*

*ИМДб: 6,2*

Тони Триндаде – жанг санъатлари академиясининг эгаси ва мураббийи. У шогирдларига бор меҳрини бериб, уларнинг ҳар бир ютуғидан қувонади. Бир куни Тони чиқиндихонадан яраланган эркакни топиб, уни шифохонага олиб боради. Ҳужжатларда унинг исмини Марсело деб кўрсатади.

Даволанишдан сўнг Марсело ўзини қутқарган Тонига миннатдорчилик билдириш учун келади. Маълум бўлишича, Марсело хотирасини йўқотган ва ўзи ҳақида ҳеч нарсани эслай олмайди. Баъзида унинг хаёлида айрим хотиралар жонланади, аммо уларнинг барчаси зўравонлик билан боғлиқ.

Тони унга академияда қолишга рухсат беради. Тез орада зал учун қарзларни ёпишга ёрдам берадиган муҳим жанг бўлиши керак. Бироқ сўнгги дақиқада академиянинг энг кучли жангчиси мураббийини алмаштириб, рақиб жамоага ўтиб кетади.

Шунда Марселонинг аслида жуда яхши жанг қилиши маълум бўлади. Унга фақат техника ва ўзини назорат қилиш устида бироз ишлаш керак. Қаҳрамон рингга чиқади, аммо уни ўлдирмоқчи бўлган одам исталган вақтда қайтиб, бошлаган ишини охирига етказиши мумкинлигини ўйламайди.

**“Стерлинг-Пойнт”**

*Жанр: драма, детектив*

*Мамлакат: АҚШ*

*ИМДб: 7,0*

17 ёшли эгизаклар Энни ва Конор икки ёшлигида онаси вафот этган, отаси эса уларни ёлғиз тарбиялаган. Кейинчалик эгизаклардан бирини бошқа оилага берган. Ҳозир улар Ню-Ёркда яхши шароитда яшайди ва ҳеч нарсага муҳтож эмас.

Энни ўқишга жиддий қарайди ва мактабдаги сўнгги йилига тайёргарлик кўрмоқда. Афсуски, у ёзги ўқув дастурига қабул қилинмайди ва олдинда уни қандай ўтказиши ҳақида ўйлай бошлайди.

Аммо эгизаклар ҳатто эслай олмайдиган бобосининг вафотидан кейин ҳаммаси ўзгаради. Чол уларга Канададаги кичик бир оролни мерос қилиб қолдиради. Энни шу вақт давомида бобоси уларга хатлар ёзиб келганини, бироқ отаси уларни сейфида яшириб қўйганини билиб қолади.

Қиз отаси улардан яна нималарни яширганини аниқлаш учун оролга йўл олади. Маҳаллий аҳоли бобосини илиқ сўзлар билан эслайди. Энни учун яна бир кутилмаган ҳодиса — ҳеч қачон кўрмаган синглиси ҳақида билиб қолади.

**“Жанглар мамлакати”**

*Жанр: драма, криминал*

*Мамлакат: АҚШ*

*ИМДб: 5,1*

Британиялик Мадука Килрой оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритади. Ғалабани нишонлаш вақтида унга автотураргоҳда ҳужум қилинади. Укаси акасига ёрдам беришга уринганида ҳалок бўлади.

Дюк ўзини бошқара олмай қолади ва охир-оқибат қамоққа тушади. Орадан саккиз йил ўтиб, профессионал жангчи озодликка чиқиб, Лондонга қайтади. Қамоқда унга ҳужум ортида спорт ташкилоти орқали наркотик савдосидан тушган пулларни юваётган ҳомий тургани ҳақида айтишади. Дюк эса унга доим ишонган ва ҳеч қачон ортиқча савол бермаган.

Энди у ҳомийсининг рақиби билан келишувга боради ва воқеага алоқадор барча одамлардан қасос олишга тайёрланади. Бунинг учун у яна рингга қайтиши, яширин бизнес оламига шўнғиши ва оиланинг бошлиғи қаерда яширинганини аниқлаши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.