Нима учун болалар таътилдан кейин касал бўлади ва уларнинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Болалар та'тилдан кейин нима учун касалланади ва уларнинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Болаларда "шамоллаш" ко'пинча о'ткир респиратор вирусли инфексия (О'РВИ) бо'либ, асосан риновируслар томонидан чақирилади. Бу вируслар ҳаво-томчи ё'ли орқали юқади: инфексияланган одам ё'талганида ёки аксирганида вирусли заррачалар тарқалади. Касаллик қо'л сиқиш, ифлосланган юзалар ёки ҳаво орқали вирус заррачаларини нафас олиш орқали ҳам юқиши мумкин. Айнан шу сабабли болалар та'тилдан со'нг ко'проқ касалланади.
**Болалар жамоага қайтади**
О'қув йили бошланиши билан болалар бир-бирлари билан ко'проқ ва яқинроқ мулоқотда бо'лади. Улар ко'пинча ёпиқ жойларда, масалан, мактаб синфлари ва болалар бог'часи гуруҳларида вақт о'тказишади. Бундай жойларда вируслар очиқ ҳавога нисбатан ко'проқ то'планади, бу эса касаллик юқтириш хавфини оширади.
**Қо'л гигиенасига риоя қилмаслик**
Ко'плаб болаларда ифлос қо'лларини ёки турли буюмларни (қалам, ручка, о'йинчоқлар) ог'зига солиш одати бор. Бу ҳам касалликни осон юқтиришга сабаб бо'лади. Ота-онаси ёнида бо'лмаганида, бола мактабда ва бог'чада қо'лларини ювишни унутиб қо'йиши эҳтимоли катта.
**Хона ҳавоси қуруқлашиб кетади**
Батареялар ва бошқа иситиш мосламалари хона ҳавосидаги намликни камайтиради. Натижада буруннинг шиллиқ пардаси қуруқлашиб, вирусларга нисбатан сезувчан бо'либ қолади.
**Болаларнинг уйқуси ме'ёрида бо'лмайди**
Та'тил пайтида ко'плаб болалар кун тартибига риоя қилмайди. О'қиш бошлангач, эрта туришга мажбур бо'лишади, бу эса уйқуга то'ймасликка олиб келади. Уйқу етишмаслиги иммунитет фаолиятига салбий та'сир ко'рсатиб, организмнинг инфексияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради, натижада болалар тез-тез касалланади.
**Боланинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин?**
Грипп ва О'РВИ профилактикасининг оддий усуллари камроқ касалланишга ёрдам беради.
**Болага қо'лларини ювишни эслатиб туринг**
Фарзандингизга ифлос қо'ллар билан бурун, ог'из ва ко'зларга тегиш нима учун мумкин эмаслигини тушунтиринг. У билан сайрдан кейин ва овқатланишдан олдин дарҳол қо'лларини ювишга келишиб олинг. Бу оддий қоидалар асосида амалга оширилиши керак:
* Қо'лларни тоза, оқар сувда ҳо'ллаш.
* Қо'лларни совунлаш: кафтнинг орқа томони, бармоқлар ораси ва тирноқлар остини.
* Тоза, оқар сувда яхшилаб ювиш.
* Тоза сочиқ билан ёки қуритгичда қуритиш.
Фарзандингиз қо'лларини камида 20 сония ювишини назорат қилинг. Болага осонроқ бо'лиши ва вақтни санаб о'тирмаслиги учун шу вақт ичида "Ҳаппй Биртҳдай" қо'шиг'ини икки марта куйлашни таклиф қилинг. Олимларнинг фикрича, бу жараён айнан шунча вақт давом этиши лозим.
**Хоналарни мунтазам равишда шамоллатиб туринг**
Хонани шамоллатиш орқали ундаги вирус заррачалари бор ҳавога нисбатан тоза ҳаво миқдори ко'паяди. Уйда барча хоналарни шамоллатиш керак, мактаб ёки болалар бог'часида эса педагоглар ҳар танаффусда ёки болалар сайрга чиққанда деразаларни очиб туришлари мумкин.
**Болани ва о'зингизни эмлатинг**
Ваксина – юқумли касалликлар, жумладан, мавсумий гриппнинг энг яхши профилактикасидир. Унга қарши сентябр-октябр ойларида, касалланиш даражаси ортишидан олдин эмлатган ма'қул.
**Боланинг етарлича ухлашини назорат қилинг**
6 ёшдан 12 ёшгача бо'лган болалар 8–12 соат ухлаши зарур. 13 ёшдан 18 ёшгача эса суткалик уйқу ме'ёри 8–10 соатни ташкил қилади. Болангизга ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиш одатини шакллантиришга ко'маклашинг. Бунинг учун дам олиш кунлари ҳам белгиланган тартибга риоя қилиш лозим. Уйқуга тайёргарлик вақтида хона ёруг'лиги хира бо'лиши, ухлашдан бир соат олдин эса экран вақтини чеклаш: телефонни олиб қо'йиш, телевизор ко'риш ёки видеоо'йинлар о'йнашга рухсат бермаслик керак.
**Боланинг жисмоний фаол бо'лишига ёрдам беринг**
Мунтазам жисмоний фаоллик иммунитетнинг касалликларга қарши яхшироқ курашишига ёрдам беради. Болани профессионал спортга бериш шарт эмас. Тоза ҳавода сайр қилиш ёки ко'чадаги фаол о'йинларнинг о'зи ҳам кифоя.
**Касалликдан ҳимоя қилишга нима ёрдам бермайди?**
Дорихоналар грипп ва О'РВИ профилактикаси учун таклиф қиладиган деярли барча воситалар ишламайди.
**С витамини**
С витаминини қабул қилиш вирус юқишининг олдини олмайди. Шунингдек, у касаллик даврини сезиларли даражада қисқартиришга ҳам ёрдам бермайди. Витамин исте'мол қилганлар ва қилмаганлар о'ртасидаги касаллик давомийлигининг фарқи атиги 8–14 фоизни ташкил этади. Одам о'ртача 7 кун касал бо'лишини ҳисобга олсак, С витамини билан у энг ко'пи билан бир кун олдин тузалиши мумкин, холос.
**Вирусга қарши воситалар**
Риновирусларнинг бир неча юзлаб турлари мавжуд, шу сабабли уларнинг ҳар биридан бир хилда ҳимоя қиладиган дорини тасаввур қилиш қийин. О'РВИ профилактикаси учун вирусга қарши воситаларни қабул қилиш ҳеч қайси халқаро клиник тавсияларда профилактика чораси сифатида ко'рсатилмаган. Уларни асосан рекламаларда препаратларнинг о'з ишлаб чиқарувчилари тавсия этади. Бироқ, бу таблеткаларнинг исботланган самарадорлиги ё'қ. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, иммунитет мустақил ва тажовузкор тизимдир. У яллиг'ланишни келтириб чиқарувчи ва яллиг'ланишга қарши ҳужайралар миқдорини о'зи тартибга солади, шунинг учун унинг ишига аралашмаслик лозим.
**Оксолин мази**
Унинг вазифаси вирус заррачалари организмга кира олмаслиги учун бурун шиллиқ қаватида то'сиқ ҳосил қилишдан иборат. Ушбу маз 50 йилдан буён қо'лланиб келаётган бо'лса-да, унинг самарадорлигини тасдиқловчи бирорта ҳам тадқиқот ҳалигача мавжуд эмас.
**Ҳаддан ташқари иссиқ кийиниш**
Одамлар организмга вирусли инфексия тушиши оқибатида касалланади. +15 °С даража ҳароратда иссиқ қалпоқ ва бир неча қават кийим кийиш инфексиядан ҳимоя қила олмайди. Совқотиш касаллик чақирмайди. Шу сабабли болани об-ҳавога мос кийинтиринг.
**Агар бола касал бо'либ қолса, нима қилиш керак?**
Касалликнинг илк белгилари намоён бо'лиши билан болани бошқа болаларга юқтирмаслиги учун уйда қолдириш лозим. Иммунитет бир неча кундан со'нг вирусни о'зи енгади. Бу вақтда эса болага нохуш аломатларни енгиллаштиришга ёрдам бериш мумкин:
* Тана ҳарорати ко'тарилганда иситма туширувчи воситалар бериш.
* Шиллиқ қаватни намлантириш учун бурунни шо'р сувли эритма билан чайиш.
* Хонани шамоллатиш ва ҳавони намлантириш.
* Боланинг ко'проқ дам олишини ва етарлича суюқлик ичишини назорат қилиш.
**Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?**
Агар қуйида санаб о'тилган аломатлардан бирортаси кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур:
* Нафас олишнинг қийинлашиши ёки тезлашиши.
* Сувсизланиш белгилари.
* То'рт кундан ортиқ давом этаётган иситма.
* Аломатлар 10 кундан ортиқ вақт давомида яхшиланмаса ёки ё'қолиб, қайта пайдо бо'лса.
* Сурункали касалликларнинг ог'ирлашиши.

