Дунё

Немис ҳукумати босим остида: Öзбекистон билан алоқалар қандай давом этади?

Германия парламенти давлат котиби Энгелҳардт-Копф şу ҳафта Тоşкентда бöлиб, ҳукумат расмийлари билан кöриşди. Унга бизнес ва олимлар делегацияси ҳамроҳлик қилди. Kun.uz билан гаплаşган стацсекретар Öзбекистон билан ҳозиргаçа имзоланган келиşувлар ҳукуматда ким бöлиşидан қатъий назар давом этиşига умид билдирди.

Немис ҳукумати босим остида: Öзбекистон билан алоқалар қандай давом этади?

Иккинчи жаҳон урушидан бери Германия сиёсий ҳаётида катта бурилиш рўй бермоқда. Германия учун алтернатив партияси маҳаллий сайловларда тарихий рекордларни янгиламоқда. Режага кўра, канслерлик учун навбатдаги сайлов 2029-йилда бўлиб ўтиши керак, аммо ҳукумат ичкарисида сиёсий инқироз кучайса, сайлов ундан аввалга кўчиши ҳам мумкин.

Саксония-Анҳалтда, масалан, ултра ўнглар 44,5 фоиз овоз билан етакчилик қилди. Бироқ радикал миллатчиларнинг ҳукумат тузиши учун мутлақ кўпчилик овоз олиши талаб этилади. Чунки Германиянинг ҳукмрон ва асосий партиялари ҳеч қачон улар билан ишламасликка келишиб олган. Бу брандмауер техникаси, яъни сиёсий тўсиқ дейилади.

Шундай вазиятда ҳукумат тузиш учун ўта ўнглар ё мутлақ овоз олиши, ё қайсидир партия билан келишиши лозим.

Kun.uz шу ҳафта Тошкентда бўлган Германия парламент давлат котиби билан суҳбатлашаркан, айни мавзуни ҳам ўртага ташлади. Стацсекретар Ўзбекистон билан ҳозиргача имзоланган келишувлар ҳукуматда ким бўлишидан қатъи назар давом этишига умид билдирди.

Германия Озиқ-овқат ва минтақавий ўзлик масалалари вазирлиги делегацияси бу ерда бўлишдан мамнун. Менга иқтисодиёт соҳасининг катта делегацияси, шунингдек, олимлар ва амалиётчилар ҳамроҳлик қилмоқда. Биз қандай қилиб янада жипслашиб ишлашимиз мумкинлиги ҳақида бир қанча масалаларни муҳокама қилдик, шу билан бирга, яхши ҳамкорлик учун миннатдорлик ҳам билдирмоқчимиз. Агар ўтган ўн йилликлар билан қиёсласак, Германия ва Ўзбекистон бугун анча яқин.

- Германия билан айниқса қишлоқ хўжалигида яқиндан ишлаш учун қандайдир тўсиқлар борми?

- Ҳа, назаримда, биз аввал одамларни бирлаштиришимиз керак, шундан кейингина бозорларни ҳам бирлаштириш имкони туғилади. Агар ишлаб чиқариш усулларига қарасангиз, масалан, ақлли деҳқончиликни олсак, биз бу ердаги компанияларимизни, масалан, Слаасъни бориб кўрдик, Лемкен ва бошқалар ҳам биз билан бирга. Келажакка назар ташласак, барчамиз бир хил муаммоларга дуч келяпмиз, айниқса ресурслар масаласида - қандай қилиб самарали бўлишимиз, маҳсулдорликни қандай оширишимиз мумкин, келажак учун қандай янги технологиялар ва усуллар керак. Масалан, иқлим ўзгаришини олсак, бу борада иқтисодиёт соҳасида, шунингдек, олимлар билан ҳамкорлик қилиш учун жуда яхши имкониятларимиз бор. Масалан, бугун биз виночилик ва экинлар экиш бўйича илмий-тадқиқот институтига бордик ва келажакда яхшироқ натижаларга эришиш ҳамда ҳосилни сақлаб қолиш учун умумий имкониятларни кўриб чиқяпмиз.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.