Нега совуқ мавсумда Тоşкент ҳавоси ифлосланади? Олимлар сабабларни туşунтирди
Тоşкентда куз-қиş мавсумида ҳаво ифлосланиşининг куçайиşига şамол тезлигининг пасайиşи, ҳарорат инверсияси, ёğингарçилик камлиги ва çанг массаларининг ҳудудга кириб келиşи таъсир кöрсатмоқда. Бир қатор мутахассислар ҳаво ифлосланиşининг сабаблари ва уларни аниқлаş бöйиçа олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берди.

Нега совуқ мавсумда Тоşкент ҳавоси ифлосланади? Олимлар бунинг сабабларини тушунтирди
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, география фанлари доктори, профессор Бахтиёр Холматжоновнинг тушунтиришича, совуқ мавсумда ҳаво ифлосланишининг кучайишига атмосферадаги ҳаво айланиши, шамол тезлиги ва йўналиши таъсир қилади.
Тоşкент тоғолди ҳудудда жойлашгани сабабли шамол йўналишлари ҳаво массаларининг ҳаракатида муҳим ўрин тутади. Совуқ ярим йилликда шамол тезлигининг пасайишига олиб келадиган синоптик жараёнлар кўпроқ кузатилади. Натижада ифлослантирувчи моддалар атмосферада тез тарқалмай, ер юзасига яқин қатламда тўпланиши мумкин.
Қиш ойларида ҳарорат инверсияси ҳам ҳавонинг тозаланишини қийинлаштиради. Бунда ер юзасига яқин совуқ ҳаво қатламининг устида илиқроқ ҳаво жойлашиб, ҳавонинг вертикал аралашувини чеклайди. Шунингдек, антициклонал жараёнлар ва кучсиз шамоллар ҳам ифлослантирувчи моддалар тарқалишини секинлаштириши мумкин.
Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг сабабларини аниқлаш мақсадида президент фармони билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфида Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази ташкил этилган.
Марказ раҳбари, техника фанлари доктори Зикрилла Алимовнинг таъкидлашича, лабораторияда замонавий ускуналар ёрдамида ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг келиб чиқиш манбалари ўрганилмоқда. Ҳозирда Тоşкент шаҳрининг барча туманларида ҳаводан махсус филтрлар орқали намуналар олиниб, таҳлил қилинмоқда. Келгусида ушбу тажрибани республика бўйлаб кенг жорий этиш режалаштирилган.
Иқлим ўзгариши миллий маркази директори, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Фаррух Сатторовнинг маълум қилишича, табиий омиллар ва ноқулай метеорологик шароитлар ҳам Тоşкентда ҳаво сифати ёмонлашувига таъсир кўрсатмоқда.
Жорий йил 26-октабрга қадар Тоşкентда 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Ойлик меёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёғингарчилик камлиги ҳаводаги чанг зарраларининг ёмғир орқали ювилиб кетишини сусайтиради.

