Нега ҳарбийларга Старлинк ўрнига Старшиелд керак?
СпасеХънинг Старлинк тармоғи кенг оммага сунъий йўлдош интернетини тақдим эца, Старшиелд давлат ва ҳарбий буюртмачиларнинг ҳимояланган алоқа, разведка ҳамда кузатув вазифаларига мўлжалланган. Улар айрим технологиялар ва инфратузилмадан биргаликда фойдаланса-да, қўлланиш қоидалари ва бошқаруви фарқ қилади.

Нега ҳарбийларга Старлинк эмас, Старшиелд керак?
Украинанинг сунъий йўлдош алоқасига қўйилган чекловлар ҳақидаги баёнотлари бу икки тизим орасидаги фарқларга яна диққатни қаратди. Киевнинг айтишича, чекловлар дронлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишини мураккаблаштирган.
Илон Маск эса Старлинк ва Старшиелд бир-биридан алоҳида тизимлар эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Старшиелд тизимлари АҚШ ҳукуматига тегишли ва унинг назоратида бўлиб, улардан фойдаланиш бўйича чекловларни Америка ҳарбийлари ёки президенти белгилайди.
Старлинк — СпасеХъга тегишли тижорий сунъий йўлдош интернет хизмати. Ундан уй хўжаликлари, сайёҳлар, кемачилик компаниялари ва авиакомпаниялар фойдаланади. Интернетга уланиш учун махсус қабул қилувчи терминал зарур.
Тармоқнинг илк сунъий йўлдошлари 2019-йилда учирилган. Улар паст Ер орбитасида ишлагани сабабли, анча баландда жойлашган анъанавий алоқа сунъий йўлдошларига нисбатан сигнал кечикишини камайтиришга имкон беради.
Маскнинг изоҳига кўра, Старлинк СпасеХ назоратидаги тижорий хизмат бўлиб, ундан фуқаролик ёки мудофаа мақсадларида фойдаланиш мумкин. У компания ҳужумкор ҳарбий операцияларда Старлинкъдан фойдаланишга рухсат бермаслигини айтган.
Старшиелд эса СпасеХънинг давлат, жумладан, миллий хавфсизлик соҳасидаги буюртмачилар учун сунъий йўлдош тизимларини ишлаб чиқиш йўналишидир. Унинг вазифалари интернетга улашдан кенгроқ бўлиб, ҳимояланган алоқа, Ерни кузатиш ҳамда сунъий йўлдошларга махсус датчиклар ва бошқа ускуналарни жойлаштиришни қамраб олади.
СпасеХ маълумотига кўра, Старшиелд Старлинкъни яратишда тўпланган технологиялар ва муҳандислик тажрибасига таянади. Ҳимояланган алоқа хизматларида кучайтирилган шифрлаш, махсус терминаллар ва алоҳида тармоқ шлюзлари қўлланади.
Шу билан бирга, Старшиелдъни фақат Старлинкънинг ҳарбий тариф режаси сифатида тушуниш тўғри эмас. Дастур доирасида махсус сунъий йўлдошлар ва алоҳида буюртмаларга мос тизимлар ҳам ишлаб чиқилади.

