Спорт

«Нефтчи» Ўзбекистон кубогини чоракфиналда тарк этди

Мусобақа фаворитларидан бири кутилмаганда Тошкентнинг «Локомотив» клубига 2:4 ҳисобида ютқазди.

«Нефтчи» Ўзбекистон кубогини чоракфиналда тарк этди

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан ўта олмади. Суперлиганинг амалдаги чемпиони ва пешқадами ўз майдонида кутилмаганда Тошкентнинг «Локомотив» клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Барча голлар биринчи таймда киритилди. Мезбонлар сафида Хуршид Ғиёсов ва Аброр Исмоилов, меҳмонлар таркибида эса Жасур Яхшибоев (2), Билол Туплиев ва Диёр Туропов гол урди. Иккинчи бўлимда «Нефтчи» устунликка эга бўлса-да, ўйинда бурилиш ясай олмади.

«Локомотив» энди яримфиналда «Андижон» билан баҳс олиб боради. Яна бир яримфиналда ОКМК клуби «Навбаҳор» - «Ғазалкент» учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Голлар: Жасурбек Яхшибоев, 11 пеналти (0:1), Билол Туплиев, 23 (0:2), Жасурбек Яхшибоев, 33 (0:3), Хуршид Ғиёсов, 36 (1:3), Диёржон Туропов, 43 (1:4), Аброр Исмоилов, 45+3 (2:4)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.