Навоийда 1,3 млрд сўмлик буджет пули туя қилинди
Қўшиб ёзиш орқали давлат пули талон-торож қилинган

Навоийда 1,3 млрд сўмлик буджет маблағи талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда «Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиорация экспедицияси ҳамда «Н.С.» ва «Б.З.» МЧЖлари мутасаддилари ўзаро тил бириктиргани маълум бўлди. Аниқланишича, масъул шахслар шартномада кўрсатилган «ДИВЕР» қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. Шу тариқа улар жами 1,3 миллиард сўмлик буджет маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш орқали талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

