Маҳаллий

Навоий вилоятида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган ишчи беш суткага қамалди

Tashkent Times — бу Ўзбекистоннинг барча сўнгги янгиликларини тақдим этувчи инглиз тилидаги онлайн газетадир

Навоий вилоятида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган ишчи беш суткага қамалди

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ишчиси вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани учун беш суткалик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланишича, 24 ёшли У.Н. исмли шахс қиз билан Instagram ижтимоий тармоғи орқали танишган.

2026 йил 19 сентябрь куни У.Н. қизга буюртмаси борлигини айтиб, уни тумандаги дўконлардан бирига чақирган. Қиз келганидан сўнг, ундан ўзи бошқариб келган «Damas» русумли машинага ўтиришини сўраган.

Машина ичида У.Н. Instagram’да ўзини Темур деб таништирганига қарамай, асл исми бошқа эканлигини айтган. Шунингдек, у хотини ва икки нафар фарзанди борлигини маълум қилган. Сўнгра қизни яхши кўриб қолганини айтиб, унинг қўлидан ушлаган ва шаҳвоний мазмундаги гаплар гапирган.

«Шундан сўнг қизим шок ҳолатига тушиб, машинадан тушиб кетмоқчи бўлган. Лекин у қизимнинг қўлидан ушлаб, қўйиб юбормаган», — дейди қизнинг онаси ўз кўрсатмасида.

Суд У.Н.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.