Дунё

НАТО қандай таşкилот? У кимни кимдан ҳимоя қилади?

Сöнгги ойларда медиамаконда НАТО ҳақида кöп гапирилмоқда. Қуйида уşбу таşкилотнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумот берамиз.

НАТО қандай ташкилот? У кимни кимдан ҳимоя қилади?

НАТО нима дегани?

НАТО қисқартмаси инглиз тилидаги Нортҳ Атлантис Треатй Организатион номининг бош ҳарфларидан олинган бўлиб, «Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти» деб таржима қилинади.

НАТО 1949-йилда ташкил этилган ҳарбий-сиёсий иттифоқ бўлиб, ҳозирда 32 та мустақил давлат унинг аъзоси ҳисобланади. Уларнинг 30 таси Европада, яна иккитаси — Канада ва АҚШ — Шимолий Америкада жойлашган. Дунёнинг ушбу икки қисмини Атлантика океанининг шимолий қисми ажратиб тургани сабабли 1949-йилда НАТОга асос бўлган шартнома «Шимолий Атлантика шартномаси» деб номланган. Қуйидагилар шартнома мазмунидан келиб чиқадиган асосий мақсадлар ҳисобланади:

- демократияни, халқларнинг шахсий эркинлик ва қонун устуворлиги тамойилларига асосланган эркинлигини, умумий мероси ва сивилизациясини ҳимоя қилиш;

- Шимолий Атлантика минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва фаровонликни ошириш;

- жамоавий мудофаани ташкил этиш ҳамда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш;

- тинчлик ва дўстликка асосланган халқаро муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашиш;

- ўз давлатларининг халқаро иқтисодий сиёсатидаги зиддиятларни бартараф этишга интилиш;

- қуролли ҳужумга қарши курашиш бўйича якка тартибдаги ва жамоавий салоҳиятни ошириш.

Шартноманинг асосий таянч нуқтаси унинг бешинчи моддасидир. Унга кўра, Европа ёки Шимолий Америкадаги бир ёки бир неча аъзо давлатга қарши қуролли ҳужум бутун иттифоққа қарши ҳужум сифатида баҳоланади. Бундай ҳолатда ҳар бир аъзо давлат ҳужумга учраган давлатга ёрдам кўрсатади ва бунинг учун ўзи зарур деб ҳисоблаган чораларни кўради. Ушбу чоралар қуролли куч ишлатишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

НАТОнинг расмий тили иккита: инглиз ва франсуз тиллари. Ташкилот байроғи кўк рангда бўлиб, марказида доира ичида шамол йўналишларини кўрсатувчи оқ рангли компас тасвири бор. Тўқ кўк фон Атлантика океанини, доира аъзо давлатлар ўртасидаги бирликни, компас эса тинчлик сари йўлни англатади. НАТО алянсининг штаб-квартираси Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида жойлашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.