Наманганда “Энергосавдо” туман бöлими боşлиğи ва устаси уşланди
Улар далолатнома расмийлаşтирмаслик уçун фуқародан 4 000 доллар сöраşган ва şундан 2 500 долларини олган вақтида уşланган.

Наманганда “Энергосавдо” туман бўлими бошлиғи ва устаси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи Ф.А. ва устаси А.А. тезкор ходимлар томонидан ушланди.
Улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.K.ning нотурар биносидаги электр ҳисоблагичи гўёки носоз эканлиги, далолатнома расмийлаштирилса 300 млн сўм жарима ёзилишини айтишган.
Сўнг агар 4 000 АҚШ доллари берса, далолатнома расмийлаштирмасликларини айтиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

