Маҳаллий

Наманган вилоятида янги 481 метрли кўприк Норин дарёси қирғоқларини бирлаштирди

Наманган вилоятида Норин дарёси устидан ўтувчи янги 481,5 метрли кўприк қурилди. У Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғлайди. Кўприк янги 17,5 километрлик йўлнинг бир қисмидир. Қурилиш ишлари 2024 йилдан буён олиб борилаётган эди.

Наманган вилоятида Нарин дарёси устидан ўтувчи, қиймати 62 млрд сўмлик янги кўприк қурилиши якунланди. Ушбу кўприк Уйчи, Учқўрғон ва Нарин туманларини вилоят маркази билан боғлайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг аниқлик киритишича, узунлиги 481,5 метр бўлган икки тасмали кўприк Ўзбекистон мустақиллик йилларида дарёлар устида қурилган энг узун кўприклардан бирига айланди.

20 та оралиқ таянчга эга бўлган ушбу иншоот Учқўрғон ва Нарин туманлари аҳолисининг Наманган шаҳрига етиб олиши учун босиб ўтадиган масофасини 20 км га қисқартиради.

Бундан ташқари, кўприк 2024 йил сентябрь ойида очилган «Учқўрғон» (Қирғизистон томонидан — «Кенсай») автомобиль чегара ўтказиш пункти билан транспорт боғлиқлигини яхшилайди.

Лойиҳа доирасида қурилаётган йўлнинг умумий узунлиги 17,5 км ни ташкил этади. Ишларни «Ўзйўлкўприк» кластерининг Тошкент вилояти филиали олиб бормоқда.

Кўприк қурилиши ҳақида 2024 йил февраль ойида хабар берилган эди. Ўшанда лойиҳанинг умумий қиймати 184,9 млрд сўмни, жумладан, кўприкнинг ўзи 53,6 млрд сўмни ташкил этиши кўрсатилганди.

2020 йилда Наманган вилоятини Андижон ва Фарғона вилоятлари билан боғлайдиган, 1962 йилда қурилган ва Нарин дарёси устидан ўтувчи узунлиги 267,5 метрлик кўприк реконструкция қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.