Наманган вилоятида Норин дарёси устидан ўтувчи деярли ярим километрлик кўприк қурилди. Видео

Наманган вилоятида Норин дарёси устидан ўтувчи деярли ярим километрлик кўприк қурилди. Видео
Наманган вилоятида Норин дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилиши якунланди. У бир йўла учта туманни вилоят маркази билан тўғридан-тўғри боғлади.
Иншоотнинг узунлиги — 481,5 метр. Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, бу Ўзбекистонда мустақиллик йилларида дарёлар устида қурилган энг йирик ва энг узун кўприклардан биридир.
Янги йўналиш Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини Наманган шаҳри билан боғлади. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 17,5 километрлик янги автомобиль йўли ҳам қурилди.
Транспорт вазирлиги янги инфратузилма Уйчи ва Норин туманларидаги йўлларни тирбандликдан халос қилишга ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтиришга ёрдам беришини кутмоқда.
Бундан аввал маҳаллий аҳоли, жумладан, мактаб ўқувчилари канални қувурлар орқали кесиб ўтишга мажбур бўлишаётган эди.

