Маҳаллий

Норин дарёси устидаги 481,5 метрлик янги кўприк қурилиши якунланди

Наманган вилоятида Норин дарёси устидаги 481,5 метрлик янги кўприк қурилиши якунланди. Иншоот Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғлайди. Таъкидланишича, кўприк Наманган-Андижон автомобил йўлида транспорт оқими ва тирбандликларни камайтиришга хизмат қилади.

Норин дарёси устидаги 481,5 метрлик янги кўприк қурилиши ниҳоясига етди

Наманган вилоятида Норин дарёси устида Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғлайдиган, қиймати 62 млрд сўм бўлган кўприк қурилиши якунланди.

“Узунлиги 481,5 метр бўлган мазкур кўприк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дарё устида қурилган энг йирик ва узун иншоотлардан бири ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Лойиҳа доирасида жами 17,5 километр янги автомобил йўли ҳам қурилади. Ҳозирда Учқўрғон тумани ҳудудидан кўприкка олиб борувчи янги йўлни барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Боўқарманинг маълум қилишича, кўприк ва янги йўл фойдаланишга топширилгач, давлат аҳамиятидаги Д 109 (4Р 116) Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Ҳаққулобод-Андижон автомобил йўлида транспорт оқими ва тирбандликлар камаяди.

Ўшанда кўприкнинг қиймати 53,6 млрд сўм экани айтилганди.

2020-йилда Фарғона ҳалқа йўлининг 93-километрида жойлашган ҳамда икки туманни вилоят маркази билан боғлаб турувчи “Нориндарё” кўпригида дарз кетиш аломатлари аниқлангач, у вақтинча ёпилган. Мазкур кўприк 1962-йилда фойдаланишга топширилган. Бундан бир неча йил олдин минглаб фуқаролар ишга, ўқишга, бозорга ҳамда бошқа эҳтиёжлари учун дарёни қайиқ орқали кесиб ўтишга мажбур бўлаётганди.

Дарё ёпиқ бўлган пайтда эса Норин туманида дарёни кесиб ўтиш учун вақтинчалик кўприк қурилган.

Орадан 6 ой ўтгач, қурилиш ишлари якунланиб, 1-ноябр куни янги кўприк фойдаланишга топширилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.